Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Бухоро» – «Насаф». Превью

Pepsi Суперлига: «Бухоро» – «Насаф». Превью

  23.05.2018 13:56
  0
  529
Pepsi Суперлига: «Бухоро» – «Насаф». Превью

Иккинчи даврани муваффақият билан бошлаган “Насаф” жамоамиз олий 13-тур учрашувини сафарда “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу учрашув 26 май шанба куни “Бухоро” аренада соат 19:20да бошланади.

Pepsi Суперлига, 13-тур

“БУХОРО” – “НАСАФ”

26.05.2018. “Бухоро” арена. 19:20да

 

Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган)

Захира ҳаками: Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон)

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)

Комиссар: Роман Черников.

 

Маълумот учун, Виктор Серазитдинов мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги, Қаршида бўлган учрашувини ҳам бошқарган эди. Унда жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

 

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 41 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 22 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 10 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 72-39. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган. Бу ҳисоблар Бухорода қайд этилган.

Қаршида бўлиб ўтган бу йилги илк ўзаро учрашувда, жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

 

Бухородаги учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Бухорода 20 марта ўзаро куч синашган “Бухоро” ўз уйида 10 бор “Насаф”ни таслим қилган. 4та учрашувда муроса кўчаси танланган. “Насаф” 6 марта Бухородан уч очко билан қайтган. Ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 58та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик “Бухоро” томонида 30-28.

Ўтган йилги Бухорода ўтган ўзаро учрашувда мезбонлар кичик, 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.

 

Бухоро ўтган сўнгги беш учрашув:

12.08.2017. “Бухоро” – “Насаф” 1:0

24.04.2016. “Бухоро” – “Насаф” 0:2
12.04.2015. “Бухоро” – “Насаф” 0:2
15.08.2014. “Бухоро” – “Насаф” 0:2
29.10.2013. “Бухоро” – “Насаф” 1:5

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Бухоро” жамоаси ҳозиргача  12 учрашув ўтказган ва бу учрашувлар орқали 21 очко тўплаган.  Улар айни пайтда турнир жадвалининг 4-поғонасини банд этиб туришибди. “Насаф” ҳам жорий чемпионатда 12 учрашув ўтказди. Тўплаган очколари сони 17та ва турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда. Жамоамиз ўтган тур учрашувини ўз майдонида “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сафарда “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашган “Бухоро” жамоаси эса, 1:2 ҳисобида ғалабага эришди.

 

Ўзаро учрашувлар тарихидан яна маълумотлар

Ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, “Бухоро” жамоаси дарвозасини дастлаб собиқ ҳужумчимиз Александр Бейнарович ишғол этган. Ушбу учрашув 1997 йил 8 августда Қаршида бўлиб ўтган ва жамоамиз рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишган. Александр Бейнарович 1997 йилда жамоамиз сафида тўп тепган. Сўнгги марта “Бухоро” дарвозасига гол  урган футболчимиз Славко Лукич бўлиб турибди. У биринчи давранинг  2-турида бўлиб ўтган Қаршидаги учрашувда, жамоамизнинг учрашувдаги учинчи голини киритган эди.

Айни пайтда клубимизда мураббийлик фаолиятини олиб бораётган собиқ футболчилардан Рўзиқул Бердиев, Шуҳрат Тошпўлатов, Николай Минчев, Зафар Холмуродов ва Нурали Султоновлар ҳам ўзаро учрашувларда “Бухоро” жамоаси дарвозасига гол киритишган.

 

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, 25 май жума куни Бухоро шаҳридаги клуб  қароргоҳи  майдонида  бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Бўлажак учрашувга “Насаф” ПФК мухлислар клуби фаоллари ҳам жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ён қўшнилар бўлмиш иккала жамоа мухлислар клуби анча йиллардан буён дўстона алоқа қилиб келишади. Ашаддий мухлисларимиз ўйин куни “аждарлар”ни бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлашни режалаштирганлар.

 

Учрашувга марҳамат қилинг!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz