Қайднома

Қидирув

Карвахаль: Майдонни бошимизни баланд кўтарган ҳолда тарк этамиз

Карвахаль: Майдонни бошимизни баланд кўтарган ҳолда тарк этамиз

  23.05.2018 15:11
  0
  360
 Карвахаль: Майдонни бошимизни баланд кўтарган ҳолда тарк этамиз

"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ЕЧЛ финалида "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"ПСЖ"га қарши ўйин олдидан (1/8 финалда) биз Кавани ва Мбаппе ўйинлари туширилган видеоларни сон-саноқсиз марта кўрдик. Аммо биринчи ўйиндан сўнг (3:1) "чакки эмас эканмиз" дедик. Ўша ўйин ҳал қилувчи бўлган эди.

Бу менинг тўртинчи финалим бўлади, мен биринчи финалдан кўра кўпроқ ғалабага чанқоқман. Бизда Рамос, Роналду ва Модрич каби ўйинчилар бор, улар ҳамма совринларни ютганлар, аммо ҳамон чанқоқлар.

"Ливерпуль" ҳимоядан ҳужумга ўтишда зўр ўйнайди. Биз эътиборли бўлишимиз ва тўпни йўқотмасликка ҳаракат қилишимиз керак. Ўйинни назорат қилиб, босим уюштиришимиз керак.

Ушбу мавсум ўзига хос бўлди, биз чўққида бўлдик, пастга шўнғидик. Аммо ЕЧЛ финалига чиқдик. Агар ғалаба қозона олмасак, буни шўнғиш деб аташ нотўғри бўлади. Шундай бўлса ҳам майдонни бошимизни баланд кўтарган ҳолда тарк этамиз", - дейди Карвахаль.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz