Хабарингиз бор, севимли жамоамиз “Навбаҳор” Суперлиганинг 13-турини ҳам ўз майдонида ўтказади. Мазкур учрашув 26 май куни “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади.
Муқаддас Рамазон ойи шарофати билан, ушбу учрашувга ташриф буюрадиган, муборак фарзни адо этаётган рўзадор мухлисларимиз учун “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти томонидан ифторлик эҳсонлари улашилади. Бундан ташқари, жамоанинг ашаддий мухлисларига янада қулайлик яратиш мақсадида клубимиз раҳбарияти “Навбаҳор” жамоаси атрибуткаларини 20% чегирма билан савдога чиқарганини айтиб ўтамиз. Ҳеч шубхасиз, жамоамизнинг жонкуяр мухлислари учун бу каби янгиликлар яхшигина хушхабар бўлиб хизмат қилади. “Навбаҳор” футбол клуби томонидан муқаддас Рамазон ойи шарофати ила ташкил этилаётган бу каби савобли ишлар таҳсинга лойиқ. Бундай яхши хабарлар наманганлик ҳар бир “Навбаҳор” мухлисларини хурсанд қилади.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” - АГМК учрашуви 26 май куни соат 18:50да “Марказий” ўйингоҳда старт олади.
Барча ишқибозларимизни бўлажак учрашувга чорлаб қоламиз.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20