Қайднома

Қидирув

ОФКнинг Клубларни лицензиялаш уюшмаси бошлиғи юртимизга ташриф буюради

ОФКнинг Клубларни лицензиялаш уюшмаси бошлиғи юртимизга ташриф буюради

  23.05.2018 18:10
  0
  306
ОФКнинг Клубларни лицензиялаш уюшмаси бошлиғи юртимизга ташриф буюради

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси юртимизда футболни ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клубларнинг профессионаллигини ошириш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, бу йўналишда Осиё футбол конфедерациясининг мутахассисларини юртимизга жалб қилиш ва уларнинг тажрибасидан кенг фойдаланиш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ана шу мақсадда, шу йилнинг 7-8 июнь кунлари Тошкентга ОФКнинг Клубларни лицензиялаш уюшмаси бошлиғи жаноб Махажан Васудеван Наир ташриф буюради.

 

ОФК мутахассиси икки кун давомида юртимиздаги футбол клублари мутахассислари учун семинар ўтказиши режалаштирилган. Семинарда клубларни лицензиялаш учун қўйиладиган асосий талаблар, бу борада аҳамият қаратиш зарур бўлган зарур жиҳатлар ҳақида сўз боради ва амалий маслаҳатлар берилади.


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz