Қайднома

Қидирув

ЎФА терма жамоа аъзолари иштирокида Қорақалпоғистон Республикасида катта тадбир ўтказади

ЎФА терма жамоа аъзолари иштирокида Қорақалпоғистон Республикасида катта тадбир ўтказади

  24.05.2018 09:56
  0
  502
ЎФА терма жамоа аъзолари иштирокида Қорақалпоғистон Республикасида катта тадбир ўтказади

1 июнь — Халқаро болалар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг маркази Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида ЎФА томонидан  катта тадбир ташкил этилади.

Дастлаб, шу куни соат 17:00да бошланадиган тадбирнинг илк қисмида, қорақалпоғистонлик ёшлар учун ЎФАнинг махсус футбол фестивали бўлиб ўтади. 200 нафар жажжи болажонларга шу куни Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов каби Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мастер-класс ўтайдилар. Футбол билан бир қаторда, ҳудуддаги ёш велопойгачиларнинг чиқишини ҳам кўришингиз мумкин бўлади. Шу билан бир қаторда, спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақа ташкил этилади.

Шундан сўнг Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк ўртоқлик учрашувини Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларидан ташкил топган ҳудуд терма жамоасига қарши ўтказадилар. Танаффус пайтида ҳам мухлислар зерикиб қолмайдилар, концерт дастури давом этади.

Ундан аввал ЎФАнинг ишчи гуруҳи ҳамда футболчилар Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабгача таълим муассасаларида мастер класслар ўтказиб, совғалар билан болакайларни хурсанд қиладилар.

Қорақалпоғистонлик мухлисларни 1 июнь куни соат 17:00дан бошлаб "Турон" стадионига таклиф этамиз!


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz