Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ финалидан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Рақибларимиз нима ҳақида ўйлаётганини билмайман. Ўзимнинг жамоамга келадиган бўлсак, биз ҳар сафаргидек фақат ғалаба учун интиламиз. Совринларга бўлган чанқоғимиз камайгани йўқ.
Бу – «Реал», шунинг ўзи ҳаммасини айтиб беради.
«Ливерпуль»нинг ҳужуми кучли, ҳимояси эса кучсиз деб ҳисобламайман. Финалга етиб келишдими, демак икки чизиқ ҳам бирдек кучли. Умид қиламанки, биз уларнинг ожиз томонларини топа оламиз ва ўйин пайтида улардан фойдаланамиз.
«Ливерпуль»ни яхши ўрганиб чиқдик, шу сабаб улар бизни ҳайрон қолдиришлари қийин масала. Ишончим комил, «Ливерпуль» ҳам биз ҳақимизда худди шундай гапира олади» – дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» – «Ливерпуль» ўртасидаги ЕЧЛ финал учрашуви 26 май куни Киев шаҳрида бўлиб ўтади.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20