Қайднома

Қидирув

Самюэль Это′О фаолиятини «А» серияда давом эттириши мумкин

Самюэль Это′О фаолиятини «А» серияда давом эттириши мумкин

  24.05.2018 17:13
  0
  490
Самюэль Это′О фаолиятини «А» серияда давом эттириши мумкин

Туркиянинг «Коньяспор» клуби ҳужумчиси Самюэль Это′О Италияга қайтиши мумкин. Бу ҳақида Football Italia портали хабар тарқатди.

Маълумотга кўра, 37 ёшли футболчи «Лацио» клуби билан музокаралар олиб бормоқда.

Кеча камерунлик тўпурар Римда клуб спорт директори Игли Таре билан учрашган ва уларнинг суҳбати тўрт соат давом этган.

Это′О «А» Серияда тўп суриш тажрибасига эга. 2009 йилдан 2011 йилгача у «Интер» сафида ўйнаган ва 2009/10 йилги мавсумда «требл» эришишга ёрдам берган, 2015 йили эса Самюэль «Сампдория»да бир ярим йил ўтказди.

Жорий мавсумда Это′О «Коньяспор»дан ташқари «Антальяспор» шарафини ҳам ҳимоя қилган ва умумий ҳисобда Туркия чемпионатининг 28та баҳсида 12та тўп киритган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz