Қайднома

Қидирув

Ўйинчоққа айланган «Шалпангқулоқ» кубок ёхуд ЕЧЛ кубоги депутат қизалоғи қўлида (фотогалерея)

Ўйинчоққа айланган «Шалпангқулоқ» кубок ёхуд ЕЧЛ кубоги депутат қизалоғи қўлида (фотогалерея)

  25.05.2018 00:24
  0
  2551
Ўйинчоққа айланган «Шалпангқулоқ» кубок ёхуд ЕЧЛ кубоги депутат қизалоғи қўлида (фотогалерея)

Украина футболи раҳбари Андрей Павелко Европа клуб футболи бош турнири бош соврини - «шалпангқулоқ» кубокни 5 ёшли қизчасига бериб қўйди ва ўз-ўзидан муҳокамалар марказига тушди.

Воқеа тафсилоти

Андрей Павелконинг қонуний турмуш ўртоғи Екатерина Чаус 5 ёшли қизчаси - Лизанинг ЧЛ кубогини ўйнаб турган ҳолати акс эттирилган фотосуратларни «Инстаграм» тармоғига жойлаштирди. Орадан маълум вақт ўтгач, суратлар тармоқдан ўчириб ташланди, бироқ бу воқелик Украинада етарлича муҳокама қилинди.

Суратлар автомобиль салонида олинган бўлиб, уларга қараб, Лиза ЧЛ бош совринига ўйинчоқдек қараганини осонгина пайқаш мумкин. Мухлисларни айни шу ҳолат саросимага ҳам солди.

Павелко ҳақида

Андрей Павелко - Украина халқ депутати, 2015 йилнинг март ойидан буён мамлакат футбол федерацияси президенти. Табиийки, у Чемпионлар Лигаси-2017|2018 ташкилий қўмитаси аъзоси саналади.

«Шалпангқулоқ» кубок Киев финали ташкилотчиларига 21 апрель куни топширилганди. Соврин аввалига пойтахтда, кейин Мариуполь, Днепропетровск, Харьков, Одесса ва Львов шаҳарларида мухлисларга намойиш этилди.

Кубокни асраш қоидаси

УЕФА бу борада ўта қатъий позицияга эга. Мавжуд тартиб-қоидаларга кўра, кубокни муайян жойдан бошқа манзилга олиб ўтишда расмий қўриқчилар хизматидан фойдаланиш шарт.

У шунингдек, фақат расмий кишилар - ўйинларни ташкиллашга масъул саналган раҳбарлар ёки мутахассисларга гувоҳлар кўз ўнгида топширилади.

Суратларга қарасак, Павелко қизи ва кубок ёнида ҳеч қандай қўриқчилар ҳам, расмий шахслар ҳам йўқ. Лекин автомобиль салонида яна кимдир бор эди (катта эҳтимолки, Екатерина Чаус) ва суратларни айнан у олган.

Кубокни яна кимлар ушлаган?

Анастасия - Павелконинг яна бир қизи. Украина миллий жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко унинг тутинган отаси ҳисобланади. Лекин Анастасия УФФ биноларидан бири ичида суратга тушган. Бу УЕФА регламентига зид эмас.

Днепропетровскда эса кубок ибодатгоҳга олиб борилган ва Павелко ва унинг қайнотаси Александр Петровский совринни бирга кўтарган ҳолда суратга тушишган. 24tv.ua маълумотларига кўра, «Нарик» лақабли Петровский жиноят оламида катта обрўга эга.

Умуман, Павелко «шалпангқулоқ»ни турли давраларда кўз-кўз қилиб, беармон суратга тушганини айтиш ўринли. Эслатма, ЧЛ финали («Реал» - «Ливерпуль») 26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида бўлиб ўтади.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz