Қайднома

Қидирув

«Реал Мадрид»нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга ташриф буюришади

«Реал Мадрид»нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга ташриф буюришади

  24.05.2018 13:33
  0
  531
«Реал Мадрид»нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга ташриф буюришади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва "Реал Мадрид" клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан  22-23 май кунлари Испаниянинг “Қироллик клуби” академияси менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Пабло ташриф буюриб,  юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Ана шу дастурга асосан эндиликда “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте Тошкентга ташриф буюришади. 

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Карлос Альберт 2008-2015 йиллар давомида “Реал Мадрид” нинг асосий жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритган ва Икер Касильясдек жаҳонга машҳур дарвозабонга устозлик қилган. Ҳозирда у “Реал Мадрид” клубида методист сифатида иш олиб бормоқда. 

Испаниялик мутахассислар юртимиздаги болаларга футбол бўйича мастер-класслар ўтаб беришади. 

2004 ва 2008 йиллар оралиғида таваллуд топган 300 нафар тарбияланувчи иштирокида мастер класс тадбири 2 қисмдан иборат бўлади. Даставвал 4-9 июнь кунлари 2006-2008 йиллар оралиғида туғилган футболчилар ўртасида, кейин эса 11-16 июнь кунлари 2004 ҳамда 2005 йилда таваллуд топган футболчилар учун ўтказилади. 

Ҳар бир вилоятнинг аҳолиси сонидан келиб чиқиб, ЎФА ҳудудий федерацияларга ўз квоталарини ажратган. ЎФА билан келишган ҳолда, Тошкент шаҳар ФФ 2006-2007 йилларда таваллуд топган футболчилар учун ажратилган квоталарини жаҳон чемпиони бўлган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига берадиган бўлди. 

Шу билан бир қаторда, Азамат Абдураимов бошчилик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам "Реал Мадрид" клуби академиясининг тадбирида иштирок этади. 

"Реал Мадрид" иштирокидаги иккинчи тадбир куз фаслида бўлиб ўтади. ЎФА ва “Қироллик клуби” ўртасидаги келишувга биноан кейинги мастер класс тадбирини вилотяларда ўтказиш режалаштирилган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz