Қайднома

Қидирув

«Барселона» ЖЧ стартига қадар Бускетс билан янги шартнома имзолайди

«Барселона» ЖЧ стартига қадар Бускетс билан янги шартнома имзолайди

  24.05.2018 16:15
  0
  370
«Барселона» ЖЧ стартига қадар Бускетс билан янги шартнома имзолайди

Каталониянинг «Барселона» клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Серхио Бускетс билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.

Клуб президенти Жозеп Бартомеунинг шахсан ўзи шу кеча Бускетс билан учрашган ва томонлар битимни қайта кўриб чиқиш ва унинг шартларини яхшилаш борасида келишиб олганлар.

Бускетстнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2021 йили ўз ниҳоясига етади ва у 2023 йилнинг июнигача узайтирилиши режалаштирилмоқда.

«Барселона» испаниялик хавбекнинг маошини оширмоқчи, аммо айни дамда 200 миллион еврони ташкил қилувчи товон пулини ўзгартириш борасида ҳозирча маълумот йўқ.

Бартомеу Бускетс билан янги шартнома масаласиини Россиядаги ЖЧ-2018гача ҳал қилишга интилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz