Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига. «Қизилқум» сафарда ғалаба қозонди

Pepsi Суперлига. «Қизилқум» сафарда ғалаба қозонди

  26.05.2018 23:55
  0
  310
Pepsi Суперлига. «Қизилқум» сафарда ғалаба қозонди

Pepsi Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви меҳмонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди.

Бугунги учрашувга бўлган қизиқиш юқори эди. Меҳмонлар олдинги турда “Локо” майдонида дуранг ўйнаган бўлса, мезбонлар кутилмаганда ўз майдонларида “Бухоро”га мағлуб бўлишганди.

16-дақиқада рақиб дарвозаси олдида юзага келган хавфли вазият Баҳодир Акрамовнинг тўсинни “нишон”га олиши билан якунланди.

20-дақиқада мезбон ҳимоячилар жарима майдончаси ичида “Қизилқум” футболчисига қарши қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам эса дарвозага пенальти белгилади. Артур Геворкяннинг зарбасини Ўткир Юсупов қайтаришга эришди. 30-дақиқада “Қўқон-1912” жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасини меҳмонлар посбони қайтарди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар қарши ҳужумдан кейин ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Элгужа Григалашвили қўқонликлар дарвозасини ишғол этди. Бу ерда футболдаги ёвуз қоида ўз ишини бажарди - “сен урмасанг, сенга уришади”. Тайм давомида мезбонлар кўплаб имкониятларга эга бўлишларига қарамай, рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқа олишмаган эди.

65-дақиқада меҳмонлар сардори Эркин Бойдуллаев ҳакам томонидан қизил карточка олиб майдоннинг тарк этди. У Сидиқовни очиқчасига ургани учун қизил карточка билан жазоланди. 84-дақиқада Юсупов икки марта “Қўқон-1912”ни муқаррар голдан сақлаб қолди. Учрашувнинг қолган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун ҳарқанча ҳаракат қилишмасин, навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.

Pepsi Суперлига. 13-тур.

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 0:1 (0:1)

Гол: Элгужа Григалашвили – 45+1.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (18. Баҳодир Пардаев-76), 7. Жамшид Ҳасанов (19. Суҳроб  Бердиев -73), 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 29. Игорь Таран (17. Қувондиқ Рўзиев-61), 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 5. Гиорги Квесиешвили, 11. Дониёр Усмонов (10. Алишер Саноев-71), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 44. Миржалол Қосимов, 84. Неманья Йованович.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz