Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Реал Мадрид» кетма-кет учинчи бор ЕЧЛда ғалабага эришди

ЕЧЛ: «Реал Мадрид» кетма-кет учинчи бор ЕЧЛда ғалабага эришди

  27.05.2018 01:55
  0
  449
ЕЧЛ: «Реал Мадрид» кетма-кет учинчи бор ЕЧЛда ғалабага эришди

Европа чемпионлар лигаси финал баҳси ўз поёнига етди.

Учрашув жуда ҳам шиддатор руҳда бошланди ва жамоалар бириничи дақиқаларданоқ гол уриш учун олдинга ташланишди. Айниқса, «Ливерпуль».

Фақат, биринчи бўлим ўрталарига келиб, Рамос билан тўқнашувдан сўнг Муҳаммад Салоҳ елкасидан жиддий жароҳат олди ва афсуски, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, Дани Карвахаль ҳам қалтис ҳаракати туфайли жароҳат орттириб олди ва у ҳам ўз ўрнини бошқа бир жамоадошиги бўшатиб берди.

Биринчи 45 дақиқалик манашундай воқеалар билан якунига етди. Иккинчи бўлим эса хатолар ва голлар тайми бўлди.

Иккинчи бўлим биринчисига қараганда сокинроқ бошланди. 51-дақиқага келиб англияликлар посбони Кариуснинг жуда жиддий хатоси билан Бензема тўпга шунчаки оёқ чўзиши эвазига ҳисобни очди.

Аммо «Ливерпуль» бу голга тезда жавоб қайтарди. Аниқроғи, 55-дақиқада стандарт вазиятдан сўнг Мане ҳисобни тенглаштирди.

64-дақиқада захирадан майдонга тушган Гарет Бэйл Марселонинг пасидан сўнг чалқанча услубда фантастик голга муаллифлик қилди. Мане сал қолса бу голга ҳам жавоб қайтарганди. Афсуски, унинг олисдан йўллаган зарбаси тўсинга тегиб майдонга қайтди.

84-дақиқада эса «Ливерпуль» дарвозабони яна асосий саҳнага чиқди ва Гарет Бэйлнинг олисдан йўллаган зарбасини қўлидан чиқариб юбориб, янабир голга сабабчи бўлди.

Шу тариқа «Реал Мадрид» кетма-кет учинчи маротаба Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонган илк жамоага айланди. Кетма-кет икки марта ғалабага эришган жамоа ҳам айнан улар эди.

ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ. ФИНАЛ

РЕАЛ МАДРИД – ЛИВЕРПУЛЬ - 3:1 (0:0)

26 май. Киев. "Олимпийский" стадиони.

Голлар: Бензема 51, - 1:0. Мане 55, - 1:1. Бэйл 64, - 2:1. Бэйл 84, - 3:1.

Реал Мадрид: Навас, Карвахаль (Начо, 37), Серхио Рамос, Варан, Роналду, Кроос, Бензема (Асенсио, 88), Модрич, Марсело, Каземиро, Иско (Бэйл, 61).

Ливерпуль: Кариус, Александр-Арнолд, Ловрен, Ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Милнер (Жан, 83), Вийналдум, Салаҳ (Лаллана, 30), Мане, Фирмино.

Огоҳлантириш: Мане (83).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz