Қайднома

Қидирув

Финалдаги рамзий ишоралар ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 42-сонида

Финалдаги рамзий ишоралар ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 42-сонида

  28.05.2018 11:42
  0
  605
Финалдаги рамзий ишоралар ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 42-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 42-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Финалдаги рамзий ишоралар

«Реал»ни шон-шуҳратга буркаб, ЕЧЛнинг навбатдаги финали ҳам тарихга айланди. Бутун футбол олами Роналду ва Салоҳ «дуэл»ини сабрсизлик билан кутганди…

- Фақат бир томонга гол

Рерsi Суперлига шундай нуқтага келдики, энди ҳар бир турдан кейин турнир жадвали биринчи ярмидаги ўзгаришларга алоҳида қараш талаб этилади…

- Жавлон Мирабдуллаев: «Жароҳат футболчининг душмани»

Жиддий жароҳатдан сўнг ҳамон тикланишни давом эттираётган бекободликлар ҳимоячиси Жавлон Мирабдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Артур Юнусов: «Терма жамоа ўз ҳолига ташлаб қўйилган»

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари ҳам худди Суперлигада бўлгани каби ўзгаришлар билан ўтказилмоқда…

- Остон Ўрунов: «Орзум – «Реал» ва «МЮ»да ўйнаш»

Жорий мавсум ўз олдига юксак мақсадлар қўйган Наманганнинг «Навбаҳор» клубида Pepsi Суперлиганинг энг ёш ярим ҳимоячиси ўйнайди.

- ОФК бешлиги

ОФКдан жаҳон чемпионатига илк марта 5та терма йўл олди. 14 майдан бошлаб барча 32 иштирокчи сингари улар ҳам кенгайтирилган таркибларини эълон қилишди. Қуйида уларни таҳлил қилиб чиқамиз.

- Арсен «Арсенал»да иш бошлаган вақт…

Арсен Венгер «Арсенал» бошқарувини қўлга олган 1996 йили АПЛ клубларининг ҳозирги бош мураббийлари нима билан машғул эдилар?

- Қимматга тушган финал

«Ле Эрбье» ҳамда «ПСЖ» ўртасидаги Франция кубоги тақдирини ҳал қилган баҳс миллиардлаб футбол мухлислари учун қимматга тушди...

- Мухлислар ташрифи қандай?

Қаддини нисбатан тиклаб олган «А» серияси (ҳар ҳолда, Италия клублари ЕЧЛда чакки иштирок этмади) мухлислар ташрифи, яъни стадионлардаги «аншлаг» билан унча мақтанолмайди...

- Лукас Окампос: «Памела борасида ҳазиллашиш тақиқланган…»

Қувноқ «Марсель» Лион шаҳрида ташкиллаштирилган Европа Лигаси финалида жиддий «Атлетико»га айтарли қаршилик кўрсатолмади - 0:3...

- Сербиялик таваккалчи «йиртқич»

Неманья Матичнинг ҳаёт йўли таваккалчиликларга тўла: 10 ёшида у ўз уйини, сал кейинроқ ватанини тарк этди...

- Лионель Месси ЖЧ-2018дан нималар кутяпти?

ҚИРОЛ! ФЕНОМЕН! ЎЗГА САЙЁРАЛИК!

- Бештадан учтаси нақд

Испаниялик Хосеп Гвардиола тан олинган ҳамкасблари - Карло Анчелотти ва Жозе Моуриньодан сўнг Европанинг етакчи 5та миллий лигасидан камида 3тасида ғалаба нашидасини сурган 3-мураббий бўлди...

- ЕЧЛ-2017|2018. ФИНАЛ

Фактлар, рақамлар, кўрсаткичлар

- Катта миграция учқуни

Унаи Эмери, Томас Тухель, Маурицио Сарри, Антонио Конте...

- Жонажон қишлоғи учун

САДИО МАНЕ ЖОНАЖОН ҚИШЛОҒИГА 300та ОРИГИНАЛ ФУТБОЛКА ЮБОРДИ, АЛБАТТА, «ЛИВЕРПУЛ»НИКИДАН

Мактубингизни олдик: ЎЙИНЛАР СУЛТОНИ

Сени кутиб яшамоқлик одатим,

Соғинчларим дарё мисол тошмоқда,

Қиш ўтди, баҳор-ёз тиклар қоматим,

Ўйинлар султони ўзингсан футбол,

Мухлис дили-жони ўзингсан футбол...

- «Олтин бутса»: Месси – Роналду – 5:4

«ОЛТИН ОЁҚ»: ЛИОНЕЛЬ МЕССИНИНГ НАВБАТДАГИ ШАХСИЙ СОВРИНИГА ЭЪТИБОР

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz