Қайднома

Қидирув

«Реал Мадрид»нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга ташриф буюрди

«Реал Мадрид»нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга ташриф буюрди

  31.05.2018 08:56
  0
  548
«Реал Мадрид»нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга ташриф буюрди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва "Реал Мадрид" клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан  22-23 май кунлари Испаниянинг “Қироллик клуби” академияси менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Пабло ташриф буюриб,  юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Ана шу дастурга асосан “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте Тошкентга ташриф буюришди. 

Меҳмонларни “Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропортида” ЎФА вакиллари, футбол ишқибозлари ҳамда ОАВ ходимлари катта тантаналар билан кутиб олишди. 

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Карлос Альберт 2008-2015 йиллар давомида “Реал Мадрид” нинг асосий жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритган ва Икер Касильясдек жаҳонга машҳур дарвозабонга устозлик қилган. Ҳозирда у “Реал Мадрид” клубида методист сифатида иш олиб бормоқда. 

Испаниялик мутахассислар 16 июнга қадар юртимизда бўлиб, болаларга футбол бўйича мастер-класслар ўтаб беришади. 

Тадбирлар 1 июнь кунидан бошланади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz