Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018 ва Рамазон: Мусулмон юлдузлар уни қандай ўтказишади?

ЖЧ-2018 ва Рамазон: Мусулмон юлдузлар уни қандай ўтказишади?

  01.06.2018 09:37
  0
  385
ЖЧ-2018 ва Рамазон: Мусулмон юлдузлар уни қандай ўтказишади?

Рамазон ойи охирлаб бораётган бир пайтда Жаҳон Чемпионатига старт берилади. Бироқ футбол оламидаги мусулмон ўйинчилар рўза тутиш билан бунга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Мусулмонлар дунёнинг ҳар бир бурчагида бор. Рамазон ойи қуёш чиқиши ва ботиши орасида ўзини ейиш ва ичишдан сақлаши назарда тутилган муқаддас ой ҳисобланади. Бу ойда мусулмонлар танасини ва ўзини ёмон иллатлардан сақлашга ва ўз-ўзини назорат қилишга ҳаракат қилади.

“Ливерпуль” вакили Муҳаммад Салоҳ “Энфильд”да ўзининг дўстона табиати, гол уриш қобилияти билан унинг динига бўлган ҳурматга ҳам сазовор бўлди.

“Ливерпуль” мухлислари мисрлик футболчи ҳақида “Мен ҳам мусулмон бўламан” деган қўшиқни ҳам ёзиб бўлишди. Салоҳнинг гол урганидан сўнг, майдонга тиз чўкиб дуо қилган ҳолда нишонлаши муҳим онга айланди.

Шунингдек, Поль Погба, Садио Мане ва Месут Ўзил каби тақводор мусулмон футболчилар ҳам куннинг асосий қисмини ейиш ва ичишдан ўзини тийган ҳолда ўтказмоқда.

Рамазон ойи Премьер Лига ўйинлари билан тўқнаш келмади, Жаҳон Чемпионати бошланиши билан ўз ниҳоясига етади, шу сабабли футболчиларнинг тайёргарлигига жиддий таъсир кўрсатмаслиги керак.

Бу муқаддас ой 2012-йилги Лондон Олимпиадаси, 2014-йилги Жаҳон Чемпионати, сўнгги “Евро” мобайнида ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келган эди. Бунда футболчиларнинг соғлиғи ва кўрсатадиган ўйинларига таъсир кўрсатиши муҳокамалар мавзусига айланган эди.

Хўш, бу сафар Салоҳ, Погба ва бошқа мусулмон футболчилар қандай тайёргарлик кўришади? Қуйида бу ҳақида сўз юритамиз.

Салоҳнинг ривожланишини кузатиш ажойиб феномен ҳисобланади. Унинг “Энфильд”да биринчи мавсумини ўтказганига қарамай, барча мусобақаларда 44 гол уришга эришди. Ҳеч унинг дебют мавсумидан бундай самарадорликни кутмагани аниқ.

Рекордларни ўрнатиш ва якунда Премьер Лиганинг “Олтин бутса”сини ютиши нафақат Салоҳ учун, балки бутун мисрликлар ва мусулмон дунёси учун ҳам қувонарли бўлди.

Аммо Чемпионлар Лигаси финалида кутилмаганда жиддий жароҳат олиши нафақат Миср термаси мухлисларини, балки терма жамоа бош мураббийи Эктор Куперни ҳам ўйлантириб қўйган.

“Миср Футбол Ассоциацияси Рамазон пайтида менга ва футболчиларга ёрдам берадиган мутахассисларни топиб берди. Биз футболчиларнинг овқатланиши ва ухлашини назорат қилмоқдамиз ва умид қиламанки, бу уларга ёмон таъсир кўрсатмайди.”

“Бу мураббийларга жиддий муаммо туғдириши мумкин. Чунки футболчилар қуёш чиқишида то ботишигача ҳеч нарса емайди. Шу сабабли машғулотлар пайтида осон бўлмайди. Бу динда қилиниши керак бўлган иш, шу сабабли мен рўза тутишдан тийилишга тўсиқ бўла олмайман.”

“Биз рўза чарчоғи ва футболчиларга жиддий хавф туғдирадиган натижаларга қарши энг яхши ечимни изламоқдамиз.”

Шунингдек, Салоҳнинг жамоадоши Манеда ҳам ҳолат шундай. Сенегаллик футболчи Чемпионлар Лигаси финалида ҳам рўза тутишни тўхтатмади, аксинча жамоасининг мувозанатни тиклашига ёрдам берди ва “қизиллар”нинг энг хавфли футболчиларидан бирига айланди.

Маненинг Мундиалдаги дастлабки учрашуви 19-июн куни Польшага қарши беллашувга тўғри келади. Демак унда ўзини тиклаб олиши учун 4 кун вақти бўлади.

Бошқа бир тақводор футболчи – Погба эса Рамазон ойини Маккага Умра сафари билан бошлади. Инстаграмда бўлишган видеоси остига: “Бу ажойиб макон. Мен бу ерда ўз ҳисларимни таърифлашга ожизман. Иншаоллох, бир кун ҳаммангиз бу ерга келасиз. Салом”, -  дея ёзиб қолдирди.

Ўзил эса 2014-йилги Мундиал мобайнида рўза тутмасликка қарор қилганди. Бу сафар Сенегал, Жазоир ва Марокаш терма жамоаларининг баъзи вакиллари ҳам шу ишни қилишмоқчи. Хердан Шакири, Гранит Джака ва Валон Беҳрамилар ҳам Бразилияда ўтган Жаҳон Чемпионатида Лотин Америкасининг иқлими жуда оғирлиги сабаб рўза тутмаган эди.

Хуллас, бу сафар Рамазон ойининг якуни катта фубол байрами билан давом этишини инобатга оладиган бўлсак, бу ҳолат кўплаб мусулмон футболчиларга ўзларини Жаҳон Чемпионатида кўрсатишларига тўсқинлик қилмайди.


Манба: www.sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz