Қайднома

Қидирув

Ража Наингголан: «Ҳеч қачон Бельгия термасига қайтмайман»

Ража Наингголан: «Ҳеч қачон Бельгия термасига қайтмайман»

  01.06.2018 16:35
  0
  515
Ража Наингголан: «Ҳеч қачон Бельгия термасига қайтмайман»

Римнинг «Рома» клуби ва Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Ража Наингголан миллий терма жамоаси таркибида ЖЧ-2018 мусобақаси учун чақирилмаганини шарҳлади.

Бельгия бош мураббийи Роберто Мартинес Наингголанни ҳатто кенгайтирилган таркибга ҳам киритмаган.

«Терма жамоага чақирилмаганимдан ўзимни ёмон ҳис қиляпман, ТВ орқали ЖЧ-2018 рекламасини кўриш менга оғир бўляпти. Аммо бунинг яхши томонларига эътибор беришга ҳаракат қиляпман - уч ҳафта таътил. Дам олишга кўпроқ вақт бўлади.

Мартинес Римда менинг олдимга келганида, унинг мени терма жамоага чақирмасликка сабаб қидираётганини дарров пайқадим. Унинг гапларига кўра, мен ажойиб ўйинчиман, аммо фақат «Рома»да. Бельгия термасига ээса, ёрдамим тегмас экан. У ўшанда якуний қарор чиқармаганини айтган эди, аммо мен ҳаммасини тушуниб бўлган эдим.

Энди Бельгия терма жамоасига айтмайман. Бу якуний қарор», - дейди Наингголан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz