Қайднома

Қидирув

«Реал Мадрид» мураббийлари иштирокидаги семинарларга старт берилди

«Реал Мадрид» мураббийлари иштирокидаги семинарларга старт берилди

  01.06.2018 13:31
  0
  436
«Реал Мадрид» мураббийлари иштирокидаги семинарларга старт берилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва "Реал Мадрид" клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан юртимизга Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте ташриф буюришгани хақида хабар бериб ўтган эдик. 

Ушбу ташриф дастурига кўра, бугун 1 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” футбол академиясида испаниялик мутахассислар иштирокида назарий семинар ташкил қилинди. Семинарда республикамизнинг барча вилоятларидан келган болалар футбол мураббийлари иштирок этишмоқда.

Шунингдек 1 июнь куни соат 17:00 дан бошлаб испаниялик мураббийлар иштирокида ўзбекистонлик ҳамкасблари ҳамда ёш футболчиларга амалий машғулотлар ташкил этилади. 

Испаниялик мутахассислар 16 июнга қадар юртимизда бўлиб, болаларга футбол бўйича мастер-класслар ўтаб беришади. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz