Қайднома

Қидирув

Роман Абрамович «Челси»ни сотиб юбориши мумкин

Роман Абрамович «Челси»ни сотиб юбориши мумкин

  02.06.2018 08:56
  0
  479
Роман Абрамович «Челси»ни сотиб юбориши мумкин

Лондоннинг «Челси» клуби эгаси Роман Абрамович клубни 1,17 миллиард фунт эвазига сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақида The Times нашри хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, россиялик тадбиркор ушбу клубга қилган барча ҳаражатларини чиқариш учун ушбу миқдордаги маблағни талаб қилиши мумкин.

Абрамович Исроил фуқаролигини олганидан сўнг Буюк Британия билан инвестицион визасини тўхтатиб қўйди ва у қироллик ҳудудида ярим йил муддат бўлиши мумкин бўлади.

Абрамович «Стэмфорд Бридж» стадионини қайта қуриш бўйича ишларни ҳам музлатиб қўйган. Forbes нашри «Челси» клубини 1,44 миллиард фунтга бахолаган, KPMG аудит ширкати эса 1,26 миллиардга тенг дея таъкидламоқда.

Абрамович «Челси» клубини 2003 йилнинг июнь ойида 140 миллион фунт эвазига сотиб олган ва бу келишув ҳозирда Англия клублари орасидаги энг катта келишув ҳисобланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz