Қайднома

Қидирув

ФИФА ЖЧ мезбонлигига даъвогар мамлакатлар имкониятини баҳолаб чиқди

ФИФА ЖЧ мезбонлигига даъвогар мамлакатлар имкониятини баҳолаб чиқди

  02.06.2018 11:16
  0
  588
ФИФА ЖЧ мезбонлигига даъвогар мамлакатлар имкониятини баҳолаб чиқди

ФИФА ЖЧ-2026 мезбонлигига даъвогарлик қилаётган мамлакатлар имкониятларини баҳолаб чиқди. Бу ҳақда AP агентлиги хабар тарқатди.

Маълумотларга қараганда, АҚШ, Канада ва Мексиканинг қўшма заявкаси 5 имкониятдан 4 балл олган бўлса, Марокашнинг имконияти 2,7 баллга тенг бўлди.

Агар марокашликлар 2 балдан кам олишганида уларнинг заявкалари дисквалификация қилинарди.

ФИФА инспекторларининг маълум қилишларича, Марокашнинг мундиални ўтказиш учун инфра тузилмаси кўнгилдагидек эмас. Шимолий Америкада эса стадионлар ва отеллар борасида муаммолар йўқ.

Тахминларга кўра, жаҳон чемпионати Шимолий Америкада ўтказилса ФИФА 14,3 миллиард доллар даромад қилиши мумкин. Марокашда эса фақатгина 7,2 миллиард доллар.

ЖЧ-2026 мезбони 13 июнь куни Москвада бўлиб ўтадига ФИФА конгрессида маълум қилинади. Мазкур турнирда илк бора 48та мамлакат иштирок этади.

Унда жамоалар 16та гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа плей-офф йўлланмасини қўлга киритади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz