Қайднома

Қидирув

Роман Абрамович «Челси»ни сотмайди

Роман Абрамович «Челси»ни сотмайди

  02.06.2018 14:14
  0
  451
Роман Абрамович «Челси»ни сотмайди

The Times нашри мақоласида Роман Абрамович «Челси»ни сотиши ҳақида ёзилганди. Унга кўра, россиялик милардер «Челси»ни 1,17 миллиард фунтга сотишни кўзлаяпти.

Бироқ 51 ёшли тадбиркорга яқин The Bell манбасининг айтишича, Абрамовчи «Челси»ни сотишни мўлжаллаётгани йўқ.

Абрамович аввалроқ, Исроил фуқаролигини қабул қилганидан сўнг Буюк Британия инвестицион визасини олиш учун топширган аризасини қайтариб олган. Исроил паспорти унга олти ойи Англияда бўлишга имкон беради.

Россиялик тадбиркор, шунингдек, «Челси»нинг уй стадиони «Стэмфорд Бридж»ни қайта қуриш ишларини ҳам тўхтатган.

Эслатиб ўтамиз, Абрамович «Челси»ни 2003 йилнинг июнь ойида 140 миллион фунт эвазига сотиб олган, ўшанда бу Англия клуби тарихидаги энг йирик савдо бўлган эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz