Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга жўнаб кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга жўнаб кетди

  02.06.2018 13:58
  0
  645
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга жўнаб кетди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Кеча Тошкентда машғулот ўтказган миллий терма жамоамиз аъзолари бугун эрта тонгда Уругвайга йўл олишди.

Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев ва Жавлон Иброҳимовлар жароҳати борлиги сабабли Тошкентда қолишди. Улар ўрнига миллий терма жамоа сафида Умид Эргашев, Ислом Қобилов ва Икром Алибоевлар Уругвайга йўл олишди.

Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган Уругвай билан бўладиган ўйин навбатдаги катта мусобақалар олдидан футболчиларимиз учун катта тажриба бўлиши аниқ.

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга йўл олган таркиби билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар:
Эргашев Ботирали - “Навбаҳор” 
Эргашев Умид - «Пахтакор»
Суюнов Элдор - «Пахтакор»

Ҳимоячилар: 
Ашурматов Рустамжон - «Бунёдкор» 
Шихов Санъат - «Бухоро» 
Комилов Акрамжон - «Бунёдкор» 
Турсунов Достонбек - “Нефтчи” 
Қобилов Ислом - «Бунёдкор» 
Аъзамов Шерзод - «Пахтакор» 
Муҳаммадиев Шуҳрат - «Локомотив» 
Отахонов Аббосжон - «Металлург»

Ярим ҳимоячилар:
Ҳамробеков Одилжон - «Насаф»
Ғаниев Азизжон - «Насаф» 
Сидиқов Жавоҳир - «Қўқон-1912» 
Турғунбоев Азизбек - «Навбаҳор» 
Яхшибоев Жасур - «Пахтакор»
Машарипов Жалолиддин - «Пахтакор» 
Алибоев Икром - «Локомотив» 
Кенжабоев Ислом - «Насаф» 
Ғиёсов Хуршид - «Бунёдкор» 
Собирходжаев Сардор - «Бунёдкор»

Ҳужумчилар:
Ўринбоев Забиҳилло - “Металлург” 
Абдихолиқов Бобир - «Насаф»


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz