Қайднома

Қидирув

"Реал" Почеттино билан боғланди, лекин ундан тезда воз кечилди-я...

"Реал" Почеттино билан боғланди, лекин ундан тезда воз кечилди-я...

  03.06.2018 10:57
  0
  560

Мадриднинг «Реал» клуби «Тоттенхэм»нинг 46 ёшли устози Маурисио Почеттино агенти билан боғланди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.  Аргентиналик мутахассис мадридликлардан беш кун муҳлат сўраган ва шу вақт оралиғида ўз қарорини маълум қилишини билдирган. Маълум бўлишича, Маурисио Почеттино «шпорлар» билан шартномасини 2022/23 йилги мавсум охирига қадар узайтирган. Бироқ шартномага «Реал» ёки «ПСЖ»дан таклиф тушса, клубни тарк этиши мумкинлиги тўғрисида банд киритилгани айтилмоқда.

Аммо, сўнгги хабарларга кўра мадридликлар жамоа бош мураббийи вазифасига "Тоттенҳэм" бош мураббийи Маурисио Почеттинони олиб келиш ғоясидан воз кечди дея хабар беради Sky Sports журналисти Гийом Балаге.  Журналистнинг сўзларига кўра, "Тоттенҳэм" ва Почеттинонинг янги шартномасида товон пули кўрсатилмаган. Шунинг учун мадридликларнинг ягона йўли "Тоттенҳэм" президенти Дэниель Леви билан музокара ўтказиш. Мадридликлар бу йўлни натижасиз деб ҳисобламоқдалар ва Почеттино вариантидан воз кечиб қўя қолдилар...

Демак, барчасини вақт кўрсатади. Бу бир-бирини инкор қилиувчи хабарларнинг қайси бири айни ҳақиқатлигини кутишдан ўзга чорамиз йўқ...


Манба: sports.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz