Қайднома

Қидирув

"Локо" ва "Пахтакор" футболчилари ҳам хайрия тадбирларида қатнашдилар

"Локо" ва "Пахтакор" футболчилари ҳам хайрия тадбирларида қатнашдилар

  03.06.2018 13:29
  0
  415

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Локомотив" ПФК вакиллари пойтахтимизда жойлашган Республика онкология илмий маркази болалар бўлимига ташриф буюрди.  Ташриф мобайнида клуб футболчи ҳамда мураббийлари мазкур марказда даволанаётган ёш болаларга байрам совғалари улашишди ҳамда уларнинг тезроқ шифо топишига тилак билдиришди. Машхур футболчи ва мураббийларнинг ташрифи болажонларни жуда қувонтирди. 

Шунингдек, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Пахтакор" ўйинчилари ҳам руҳий асаб хасталигига учраган болаларни бориб кўришди. Камолиддин Тожиев, Александр Лобанов ва Тиаго Безерра ҳамда клуб ходимлари Умар Қурбонов номидаги болалар руҳий асаб касалликлари шифохонасига ташриф буюришди. Бугунги кунда 250 нафар бола шифо топаётган касалхонада футболчилар билан учрашув ўтказилди. Унда болалар ўзларини қизиқтирган саволларга футболчилардан жавоб олишди. Бунга жавобан "Пахтакор" сардори Камолиддин Тожиев уларга саломатлик тилаган ҳолда клуб томонидан совғаларни тақдим этди.

"Пахтакор" футбол клуби бу ерда шифо топадиган болалар учун сунъий қопламали футбол майдони совға қилди. Энди болалар касалхонанинг ўзида футбол ўйнаш имкониятига эга бўлишади.

***

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тошкентнинг "Спартак" болалар жамоаси билан ҳамкорликда “1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан 2008 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида турнир ташкил этгани ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

Ушбу мусобақанинг ярим финал баҳсларида “Спартак” жамоаси “Пахтакор” жамоасидан устун келган бўлса, “Одил Жуниор” жамоаси “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратди.

3 июнь куни Бунёдкор стадионида “Спартак” “Одил Жуниор” билан финал баҳсида майдонга тушади. “Пахтакор” жамоаси эса 3-ўрин учун “Бунёдкор” билан куч синашади.

Мусобака иштирокчилари тадбирдан сунг Real Madrid Foundation Clinic лойиҳасининг очилиш маросимида иштирок этадилар. Тадбир соат 19:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz