Қайднома

Қидирув

Искандеров, Шомуродов, Ҳамдамов, ва Шукуров нима учун Нукусга боришганди?

Искандеров, Шомуродов, Ҳамдамов, ва Шукуров нима учун Нукусга боришганди?

  03.06.2018 16:39
  0
  609
Искандеров, Шомуродов, Ҳамдамов, ва Шукуров нима учун Нукусга боришганди?

Нукус шаҳрида ўтказилган спорт фестивалига Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Хайдаров ҳам ташриф буюрди. Биз фестивал доирасида мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

«Таассуротларимиз ажойиб. Болалар кунига атаб Қорақалпоғистонда жуда катта байрам тадбирлари ўтказилди. Эрталабдан бери биз ҳар хил ёшдаги боллар билан кўришдик, боғча очилишида қатнашдик. Биз бу ерга жуда катта делегация билан келдик. Мен билан бирга Жамшид Искандеров, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуровлар келиб мана шундай болажонларга мастер-класслар ўтиб, байрам улашдик.

Бугунги кунимизни охирида ўсмирлар терма жамоамиз, Хоразм ва Қорақалпоғистон жамоалари билан ўйинлар ўтказди. Ўйлайманки бу тарғибот, футбол тарғиботи. Бу соғлом турмуш тарзи тарғиботини қўлимиздан келганича Қорақалпоғистонда ўтказдик.

Футболчиларни бу ерга олиб келганимизни сабаби футболчилар ёшлар учун ўрнак, уларга интилиб, сизлар ҳам шундай футбол ўйнасангизлар, шу даражага етишишларини кўрсатиш ҳисобланади. Президнеитмиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан ҳаммамиз унумли фойдаланишимиз керак.

Биз болаларга ҳозирги футболчиларнинг мисолида кўрсатишимиз керакки, қандай қилиб мана шундай даражага етишиши мумкинлигини. Тадбирмизни номи ҳам ҳар битта болага имкон бериш мазмунида ўтказиляпти. Ўйлайманки имкониятдан болалар тўғри фойдаланиб, мураббийлар тўғри хулоса чиқариб, улар билан ишлаш борасида тажриба орттиришса ҳозирги чемпионларнинг кети узилмайди".

 

Фурқат Юсупов ёзиб олди


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz