Қайднома

Қидирув

Бенатияга харидорлар бор

Бенатияга харидорлар бор

  03.06.2018 19:09
  0
  413
Бенатияга харидорлар бор

Марокаш терма жамоаси сардори ва «Ювентус» ҳимоячиси Мехди Бенатияни «Арсенал», Дортмунднинг «Боруссия» ва «Марсель» клублари ўз таркибида кўрмоқчи.

Жумладан «Арсенал» Бенатия жиддий жароҳат олган Лоран Косьельнининг ўрнини боса олишига ишонмоқда. 31 ёшли футболчи Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан сўнг бир қарорга келишини айтиб ўтди. «Ювентус» Бенатиянинг ўрнига Диего Годин, Хосе Хименес ва Маттейс де Лигтлардан бирини харид қилмоқчи. Олдинроқ Бенатия бош мураббий Массимилиано Аллегри ва айрим футболчилар билан муносабати ёмонлашгани боис «Ювентус»дан кетмоқчилиги тўғрисида хабарлар тарқаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz