Қайднома

Қидирув

Ҳозирча учтаси нақд ёхуд Гвардиола кучли бешликни бирин-кетин забт этмоқда

Ҳозирча учтаси нақд ёхуд Гвардиола кучли бешликни бирин-кетин забт этмоқда

  04.06.2018 03:01
  0
  1567
Ҳозирча учтаси нақд ёхуд Гвардиола кучли бешликни бирин-кетин забт этмоқда

Испаниялик Хосеп Гвардиола тан олинган ҳамкасблари - Карло Анчелотти ва Жозе Моуриньодан сўнг Европанинг етакчи 5та миллий лигасидан камида 3тасида ғалаба нашидасини сурган 3-мураббий бўлди.

Каталониялик мутахассис бу йил «Барселона» ва «Бавария» бошқарувида қўлга киритган Испания ҳамда Германия чемпионатларининг 3тадан олтин медали ёнига Англия Премьер лигаси бош совринини ҳам қўшиб қўйди.

Муҳими, у йўл-йўлакай «Манчестер Сити» билан бир қатор аҳамиятли рекордларни ҳам янгилаб қўйди.

Рекордлар гулдастаси

Каталониянинг содиқ фарзанди мураббийлик фаолиятини 2008 йили 47 ёшида бошлаганди. Демакки, у 9 мавсумдан буён катта футбол ичида. Шундан 7тасида эса ўз бошқарувидаги клубларни миллий биринчиликларда тахтга олиб чиқди. Ақлни шошириб қўядиган статистика!

Бироқ Пеп лойиҳасининг битта ўхшамаган томони бор - «Бавария»да ҳам, «Манчестер Сити»да ҳам ундан аввало, Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба таъминлашни кутишганди. Аммо каталониялик мутахассис халқаро аренада «Барса»даги муваффақиятини такрорлай олмаяпти.

Мана, у охирги еврокампанияда «Ливерпуль» тўсиғидан ўтиш иложини тополмади. Жуда аламли натижа, «шаҳарликлар» ҳалигача бунинг асл моҳиятига етолмаяптилар.

1:5 - принципиал рақибга қарши кечган чорак финалнинг умумий ҳисоби «Сити»нинг XXI асрдаги учинчи чемпионлигига бироз соя солаётгандек. Аммо Пеп навбатдаги миллий олтин медалига бир неча рекордлар билан ўзгача жило бағишлаганини унутмаслик керак.

23-рақамли соврин

АПЛ чемпионлик унвони Гвардиоланинг мураббийлик фаолиятидаги 23-совриндир. Ўртача ҳисобда айтсак, у ҳар мавсум ўз коллекциясига 2,5тадан соврин қўшиб қўймоқда.

Бу борада биргина Зайниддин Зидан нисбатан юқорироқ суръатга эга: француз мутахассиси «Реал»да бир мавсум учун 3та соврин тўғриламоқда.

Қолаверса, у Гвардиоладан фарқли ўлароқ, Чемпионлар Лигаси-2017|2018да ҳам ғолиб чиқди. Бироқ буюк Зизунинг умумий сов-ринлар жамғармаси бўйича каталониялик билан тенглашишига ҳали анча бор.

НАВБАТДА ЛИГА 1 ЁКИ «А» СЕРИЯСИ?

Тушунарлики, Гвардиоланинг ҳозирги асосий мақсади - ЧЛда яна ғалаба нашидасини суриш. Ҳар ҳолда, у турнирда охирги марта 2011 йили зафар чўққисига чиққанди ва ўша дамларни соғингани тайин.

Умуман, каталониялик айни пайтдаги «Сити»ни Европа бўйича энг кучли жамоа даражасига олиб чиқиши мумкин бемалол. Бордию, бу борада ишлари юришмаса, унга ҳали «бўйсинмаган» яна 2та жиддий чемпионат бор.

Зеро, «ПСЖ» ёки айтайлик, «Милан» раҳбарияти Пеп билан ҳамкорлик қилишни  истаб қолиши ҳеч гап эмас. Дарвоқе, 4та топ-чемпионатда ғалаба қозониш ҳозирча биргина Карло Анчелоттига насиб этган, холос. Эҳтимол, Гвардиоланинг ўзи ҳам келажакда бу масалада италиялик ҳамкасбига етиб олиш ёки ундан ўзиб кетишни истар ҳали...

«Манчестер Сити»нинг мавсум-2017|2018даги рекордлари

32та ғалаба. Аввалги рекорд «Челси»-2016|2017га тегишли эди (29та ғалаба)

Сафарда 16та ғалаба. Аввалги рекорд «Челси»-2004|2005га тегишли эди (14та ғалаба)

100 очко. Аввалги рекорд «Челси»-2004|2005га тегишли эди (95 очко)

Сафарда 50 очко. Аввалги рекорд «Челси»-2004|2005га тегишли эди (48 очко)

106та гол. Аввалги рекорд «Челси»-2009|2010га тегишли эди (103та гол)

19 очколик фарқ (энг яқин таъқибчига нисбатан). Аввалги рекорд «МЮ»-1999|2000га тегишли эди (18 очко)

Европанинг етакчи лигаларида ишлаган ва ишлаётган энг сермаҳсул мураббийлар

(фаолиятлари давом этаётган мутахассисларнинг УЕФА|ФИФА миқёсидаги клуб турнирларида ютган совринлари ҳисобга олинган)

Соврин сони

Мураббий

Турнирлар

 23та

 Хосеп ГВАРДИОЛА

 Испания чемпионати (3), Испания кубоги (2),

 Испания суперкубоги (3), Европа ЧЛ  (2),

 Европа суперкубоги (3),  Клублар   ўртасидаги ЖЧ (3),

 Германия чемпионати (3),  Германия кубоги (2),

 Англия чемпионати (1), Англия Лига кубоги  (1)

 21та

 Жозе МОУРИНЬО

 Европа ЧЛ (2), Англия чемпионати (3), Англия кубоги (1),

 Англия Лига кубоги  (4), Англия суперкубоги (2),

 Италия чемпионати (2), Италия кубоги (1),

 Италия суперкубоги (1), Испания чемпионати (1),

 Испания кубоги (1),  Испания суперкубоги (1), ЕЛ (2)

 19та

 Карло АНЧЕЛОТТИ*

 Италия чемпионати (1), Италия кубоги  (1),

 Италия суперкубоги (1), Европа ЧЛ (3),

 Европа суперкубоги (3), Клублар ўртасидаги ЖЧ (2),

 Англия чемпионати (1), Англия кубоги (1),

 Англия суперкубоги  (1), Франция чемпионати (1),

 Испания кубоги (1), Германия чемпионати (1),

 Германия суперкубоги (2)

 19та

 Арсен ВЕНГЕР

 Франция чемпионати (1), Франция кубоги (1), Англия чемпионати (3), Англия кубоги (7), Англия суперкубоги (7)

 15та

 Лоран БЛАН*

 Франция чемпионати (4), Франция Лига кубоги (4),  Франция суперкубоги (5), Франция кубоги (2)

 13та

 Луи ван ГАЛ*

 Европа ЧЛ (1), ЕЛ (1), Европа суперкубоги  (2), Қитъалараро кубоги (1), Испания чемпионати (2), Испания кубоги (2), Германия чемпионати (1), Германия кубоги (1), Германия суперкубоги (1), Англия кубоги (1)

 12та

 Роберто МАНЧИНИ

 Италия кубоги (4), Италия чемпионати и (3), Италия суперкубоги (2), Англия чемпионати (1), Англия кубоги (1), Англия суперкубоги (1)

 11та

 Юпп ХАЙНКЕС

 Европа ЧЛ (2), Германия чемпионати  (4), Германия кубоги (1), Германия суперкубоги  (3), Испания суперкубоги (1)

 11та

 Массимилиано

 АЛЛЕГРИ

 Италия чемпионати (5), Италия суперкубоги (2),  Италия кубоги (4)

 9та

 Луис ЭНРИКЕ*

 Испания чемпионати (2), Испания кубоги (3), Испания суперкубоги (1), Европа ЧЛ (1), Европа суперкубоги (1), Клублар ўртасидаги ЖЧ (1)

 9та

 Унаи ЭМЕРИ

 ЕЛ (3), Франция чемпионати (1), Франция кубоги (1),  Франция Лига кубоги (2), Франция суперкубоги (2)

 9та

 Зайниддин ЗИДАН

 Испания чемпионати (1), Испания суперкубоги (1), Европа ЧЛ (3), Европа суперкубоги (2), Клублар ўртасидаги ЖЧ (2)

Хосеп Гвардиоланинг мураббий сифатидаги совринлари (мавсумлар бўйича)

Мавсум

Клуб

Совринлар

 2008|2009

 «Барселона»

 Испания чемпионати, Испания кубоги, Европа ЧЛ

 2009|2010

 «Барселона»

 Испания чемпионати, Испания Суперкубоги, Европа суперкубоги, Клублар ўртасидаги ЖЧ

 2010|2011

 «Барселона»

 Испания чемпионати, Испания суперкубоги, Европа ЧЛ

 2011|2012

 «Барселона»

 Испания кубоги, Испания суперкубоги, Европа суперкубоги, Клублар ўртасидаги ЖЧ

 2013|2014

 «Бавария»

 Германия чемпионати, Германия кубоги, Европа суперкубоги, Клублар ўртасидаги ЖЧ

 2014|2015

 «Бавария»

 Германия чемпионати

 2015|2016

 «Бавария»

 Германия чемпионати, Германия кубоги

 2016|2017

 «Манчестер Сити»

 -

 2017|2018

 «Манчестер Сити»

 Англия чемпионати, Англия лига кубоги

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz