Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга етиб борди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга етиб борди

  03.06.2018 23:08
  0
  487
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга етиб борди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Тошкент-Истамбул-Мадрид-Монтевидео йўналиши бўйлаб сафар қилиб, Уругвай пойтахтига етиб боришди. Терма жамоамиз делегацияси аъзолари Монтевидео шаҳридаги Raddison Montevideo Victoria Plaza меҳмонхонасига жойлашишди.

Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган Уругвай билан бўладиган ўйин навбатдаги катта мусобақалар олдидан футболчиларимиз учун катта тажриба бўлиши аниқ.

Эслатиб ўтамиз, Уругвайга қарши учрашув 7 июндан 8 июнга ўтар куни Тошкент вақти билан тонг саҳарда соат 04:00да бошланади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz