Қайднома

Қидирув

«Реал Мадрид» мураббийлари томонидан пойтахтимизда мастер класслар ўтказилмоқда

«Реал Мадрид» мураббийлари томонидан пойтахтимизда мастер класслар ўтказилмоқда

  04.06.2018 11:29
  0
  156
«Реал Мадрид» мураббийлари томонидан пойтахтимизда мастер класслар ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 3 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиш маросими ўтказилганидан ҳамда ушбу тадбирда Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, “Реал Мадрид” клуби мураббийлари ва бошқа мутассаддилар иштирок этишганидан мухлисларимизнинг хабарлари бор. 

4 июнь кунидан “Қироллик клуби”нинг мураббийлари — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте бошчилигида машғулотларнинг амалий қисми бошланиб, ёш футболчилар иштирокида мастер класс ўтказиш бошланди. Бугунги мастер классда юртимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 2006 йилда туғилган болалар иштирок этишмоқда.

Мастер классда асосий эътибор ёш футболчиларнинг тўп билан қандай муомала қилиши, машғулотлар давомида  эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар, тўғри нафас олиш ва тўғри овқатланиш, зарбалар устида ишлаш, техник ва жисмоний тайёргарликка қаратилди.

"Реал Мадрид" клуби мураббийлари юртимизда 16 июнь кунига қадар амалий тадбирлар ўтказишади. Тадбирлар давомида болалар билан турли назорат учрашувлари ташкил қилиниб, “Summer cup” турнири ва бошқа мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz