Қайднома

Қидирув

ЎФА майдони ҳар якшанба кунлари футбол фестиваллари учун берилади

ЎФА майдони ҳар якшанба кунлари футбол фестиваллари учун берилади

  04.06.2018 11:43
  0
  399
ЎФА майдони ҳар якшанба кунлари футбол фестиваллари учун берилади

Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарашли майдонда ҳар якшанба кунлари футбол фестиваллари бўлиб ўтади.

Бунгача ташкилот ёш болалар иштирокида футбол кунлари ташкил қилиб келаётган бўлиб, уларга ота-оналар, футбол мактаблари тарбияланувчиларининг яқинлари ташриф буюраётганди. Футбол кунларида болаларга совғалар улашилди, шунингдек, мусиқий чиқишлар ҳамда бошқа кўнгилочар тадбирлар ташкил этиб келинди.

Эндиликда бу анъана ҳар якшанба куни ўтиши режага киритилган. Бу каби фестивалларда ЎФА билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган ташкилотлар бемалол мурожаат билан чиқиши мумкин. Муҳими, дам олиш кунини болалар, уларнинг ота-оналари ва шунчаки ташриф буюрувчилар хуш кайфиятда ўтказиши ҳамда маданий хордиқ чиқаришидир.

Якшанба кунлари ЎФА майдони атрофида егуликлар, ичимликлар ва ширинликлар сотилишини йўлга қўйиш мумкин бўлади. Тадбиркорлар бунда футбол фестивалининг янада чиройли бўлиши йўлида ЎФА биноси яқинида фаолият олиб бориши мумкин.

 

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини олиб бориш, футболчи истагида бўлган болалар ва умуман турли соҳа вакиллари ўртасида футбол фестиваллари доимий равишда ўтказиб борилади.


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz