Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
Демак, газетамизнинг 44-сонида нималарни ўқиш мумкин?
- Ортда қолаётган давр долғалари
ЕЧЛ финалидан сўнг Зайниддин Зиданнинг «Реал»дан кетиши, Криштиану Роналдунинг «Қироллик клуби»да қолиш учун қўйган шартлари футбол дунёсини шу қадар таажжублантирдики, ҳаттоки, ЖЧ-2018 арафасида ўтказилаётган муҳим ўртоқлик учрашувлари ҳам бироз эътибордан четда қолди…
- Жанубий Америкага илк сафар
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкент вақти билан 8 июнь куни тонгги соат 04:00да Монтевидео шаҳрида ЖЧ-2018 иштирокчиларидан яна бири - Уругвай термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади…
- Суперлига ва Про-лига нисбати: 6-2
Аввалги ҳафта Ўзбекистон кубоги-2018 чорак финалчилари таркиби тўлиқ шаклланди. Душанба ва сешанба кунги ўйинлар натижаларига кўра, Суперлига ва Про-лига ўртасидаги нисбат 2-2 кўринишини олганди…
- Легионер фаол бўлса…
Ўзбекистон миллий термасининг ўртоқлик ўйини сабаб юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Pepsi Суперлиганинг ортда қолган 13та турига боғлиқ турли кўрсаткичларни таҳлил қилишда давом этамиз…
- Расулжон Акрамов: «Мақсадимиз, мухлисларга қулайлик яратиш»
Жорий мавсум ўз олдига юксак мақсадларни қўйган «Навбаҳор» клубида маркетинг хизмати ҳам аъло даражада йўлга қўйилди…
- Ҳаммаси ёш авлод учун
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бу йил юртимизда ўзгача тантанавор руҳда нишонланди…
- Аввало ОФК обрўси учун
ЖЧ-2018да ОФК шарафини ҳимоя қилувчи жамоалар моҳиятан нималарга қодир? Улардан қандай натижа кутсак бўлади?
- Шерзод Аъзамов: «Насаф»да «Пахтакор»нинг ўйин услубига мос ўйинчилар етарли»
«Пахтакор»нинг тажрибали ҳимоячиси Шерзод Аъзамовдан интервью олдик.
- Қойилмақом 12 давр
ЧЕМПИОНЛАР КУБОГИ/ЕЧЛ ТАРИХИДАГИ ЭНГ КУЧЛИ ЖАМОАЛАР
- Клаудио Канижа: «Аргентина термаси ҳужуми – дахшат»
Аргентиналик Клаудио Канижа 3та жаҳон чемпионати (1990, 1994 ва 2002 йил)да иштирок этган камсонли футболчилардан биридир…
- Соядаги «ўнг қўл» ёхуд Диего Симеоненинг ёрдамчиси ҳақида нималарни биласиз?
Ассистентлар пешонасига доимо бош мураббийлар «соя»сида юриш қисмати ёзиб қўйилган. Ҳар ҳолда, уларнинг асосий фаолияти парда ортида қолади…
- Пўлат каби мустаҳкам ва пишиқ
Вақтида бу йигитни бўйи анча пастлиги учун дарвоза яқинига ҳам йўлатмагандилар, умуман, у 27 ёшга тўлгунига қадар ҳеч қайси гранд клуб назарига тушмади ҳам. Лекин тез орада Икер Касильясдек «Реал» рамзи ўрнини эгаллади, Европа ЧЛнинг 3 карра ғолибига айланди…
- Финалдан кейинги умумий силсила
Мана, ЕЧЛнинг навбатдаги мавсуми ҳам тарих саҳифаларига кўчди.
- ЖЧ белгиси – ёрқин соч турмаги…
Футбол азалдан инсонлар имиджи, умуман, мода оламига озми-кўп таъсир ўтказиб келган. Дейлик, юлдуз футболчилар охирги йилларда соч турмаги ва соқол ўстириш орқали ҳам диққатни ўзларига тортишмоқда…
- «Ўз оёғига ўқ узиш»
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг оёғига ўқотар қурол татуировкасини чиздириб, бутун Англияни «шок» ҳолатига солди…
- Зайниддин Зидан: «Бемаъни қарор? Йўқ мен учун бундай эмас»
Зайниддин Зидан «Реал»дан ғолибона нотада кетишга қарор қилди…
- «Салоҳга атайин жароҳат етказилди…» Бунинг товони – 1 миллиард!
Серхио Рамосдан ЧЛ финалидаги ҳолат учун 1 млрд. евро (!) миқдорида товон талаб қилаётган адвокат даъво аризаси тафсилотларини ошкор этди…
- Иштирокчилар йўлига назар
Кейинги ҳафта бошланадиган жаҳон чемпионати иштирокчиларига назар солсак, 32та жамоадан 2таси турнир дебютанти ҳисобланади - Исландия ва Панама термалари.
- Жозеф Блаттер: «2 миллиард мухлисни адаштириш мумкин эмас»
Жаҳон футболида янги қоидаларни амалга татбиқ этишдан олдин уларнинг ўйиннинг барча жиҳатларига нечоғли таъсир қилиши ҳақида яхшилаб ўйлаб кўриш керак. ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер худди шундай фикрда.
- Рамазондан куч олиб…
Россия миллий жамоасининг ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидаги икки рақиби (Миср ва Саудия Арабистони термалари) ҳозирда муқаддас Рамазон ойида қўшимча куч олмоқда…
Мактубингизни олдик: АНИҚ СТРАТЕГИЯ КЕРАК...
Бугун ҳар соҳада ошкора гапириш имконияти берилмоқда. Бундан спорт матбуоти ҳам имкон доирасида фойдаланмоқда. Дейлик, журналистлар бу йил кўплаб масала ва муаммолар ҳақида очиқ-ойдин ёзишмоқда. Аммо назаримда, ЎФА ишига баҳо беришга келганда, яна ўша истиҳола ёки рўйхотирлик биринчи ўринга чиқмоқда, бунинг натижасида асосан мақтовга йўғрилган мақолаларни ўқияпмиз…
- Жаҳон чемпионати бонус халтаси
ЖЧ-2018 ИШТИРОКЧИЛАРИ ҚАНЧАДАН МУКОФОТ ПУЛИ ОЛИШЛАРИ МУМКИН?
Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20