Қайднома

Қидирув

Катта миграция учқуни Эмери, Тухель, Сарри, Конте... (фото)

Катта миграция учқуни Эмери, Тухель, Сарри, Конте... (фото)

  05.06.2018 06:41
  0
  841
Катта миграция учқуни Эмери, Тухель, Сарри, Конте... (фото)

Европалик мураббийлар турли йўналишлар бўйича ҳаракатга тушдилар. Ваҳоланки, «кўҳна қитъа» футболида ҳозирча катта трансферлар кузатилгани йўқ.

Хуллас, «ССФ» нашри номдор мураббийларнинг миграцияси аллақачон авж палласига кирганидан ҳайратланиб, барчасини яхлит тасвирда ифода этишга уриниб кўрди.

Антонио Конте ҳозирча янги иш топмаган бўлса, Карло Анчелотти «Наполи» бошқарувини ўз қўлига олди. Лондоннинг «Арсенал» клуби раҳбарияти эса баскониялик мутахассис Унаи Эмери билан шартнома тузганини расман тасдиқлади.

Булар мавсумлар оралиғидаги илк тайинловлар ҳам, охиргилари ҳам эмас. Дейлик, Эмерининг «ПСЖ» билан хайрлашишию, бўшаган жойни Дортмунд «Боруссия»си собиқ бош мураббийи Томас Тухель эгаллаши анча олдин аниқ бўлганди.

Баскониялик парижликлар билан мавсум давомида нақ 4та соврин ютди, бироқ «покер» ҳам унинг Франция пойтахтида қолишига камлик қилди. «Мураббийча» (Эмери Москванинг «Спартак» клубини бошқарганида, Артём Дзюба уни шундай «таърифлаганди») энди Лондонда «Арсенал» ва ўз обрўсини тиклашга уриниб кўради.

Биласиз, «канонирлар» 22 йиллик фаолияти давомида жамоа билан лоақал 1та еврокубок ютолмаган Арсен Венгерни ниҳоят, нафақа (балки бошқа клубгадир) кузатиб қўйишди. Таққослаш учун айтсак, Эмери «Севилья»ни Европа Лигасида 3 бора ғолиблик шоҳсупасига етаклаган.

Умуман, «мураббийлар «бозори»да олтин талвасаси бошланди, чоғи. Антонио Конте эрта-индин «Челси»дан кетса керак, аммо унинг учун Италия терма жамоасига йўл йўқ - Роберто Манчини вақтида «талмовсиради».

Ўз ўрнида, «Зенит» бош мураббийи ваколатини «Наполи»га кераги бўлмай қолган Маурицио Сарри қўлга олиши мумкин. Тўғри, Питер клуби раҳбарияти бошқа номзодларга ҳам жиддий қарамоқда.

Чунончи, Сарри ҳар лаҳзада Англия клубларидан бири таклифига ижобий жавоб бериши ҳеч гап эмас. Мисол учун, у «Челси»га мойилдек. Хуллас, мураббийлар миграцияси ҳозирнинг ўзида чувилган тўпчани эслатмоқда. Қолаверса, умумий манзара кун сайин ўзгариб туради...

А.Аҳмедов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz