Қайднома

Қидирув

Доcтон Ҳамдамов: «Премьер-лигада қолишим мумкин»

Доcтон Ҳамдамов: «Премьер-лигада қолишим мумкин»

  05.06.2018 03:01
  0
  2036
Доcтон Ҳамдамов: «Премьер-лигада қолишим мумкин»

Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби мавсум якунларига кўра Россия Премьер-лигасини тарк этди. Доғистонликлар 30та ўйинда 24 очко жамғариб, чемпионатни 14-поғонада якунлашди.

Айнан шунча очко тўплаган «Тосно» ҳамда 13 очко билан 16-ўринни банд этган «СКА-Хабаровск» клублари кучлилар сафидан камида бир йилга «бадарға» бўлишди. «Анжи» ва «Амкар» жамоалари эса ўтиш турнирида иштирок этишди. Маҳачқалъаликлар меҳмонда «Енисей» клубига 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Жавоб баҳсидаги ғалаба (4:3) эса умумий муваффақият учун камлик қилди. «Тамбов» жамоасидан ҳар икки учрашувда ҳам устун келган (2:0, 1:0) Пермнинг «Амкар» клуби элитадаги «прописка»сини бир йилга узайтириб олди. Биз бежиз «Анжи» жамоасининг натижаларига тўхталмадик. Боиси, бу клуб таркибида ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов ҳам ўйнади.

Ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар сабаб дебюти кечикиб кетган футболчимиз 17 март кунига келибгина янги жамоаси учун илк ўйинини ўтказди.

Дебют муваффақиятли чиқди ва 23-тур доирасидаги бу ўйинда «Анжи» турнир жадвалидаги қўшниси, яна бир ўзбекистонлик футболчи Вагиз Галиулин ўйнаётган «Тосно»дан устун келди (2:0). Афсуски, «Анжи» Премьер-лигани тарк этди.

Шу ўринда Достонбек ҳақида қисқача маълумот: Ҳамдамов 2015 йили Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган. Бир йил олдин эса «Бунёдкор» сафида Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритганди.

Ҳамдамов «қалдирғочлар» сафида 2014 йилданбуён 82таўйиндамайдонгатушиб, 33таголуришгамуваффақбўлган. ТошкентвилоятинингБекободшаҳридадунёгакелганфутболчиаввалигаЯнгиерфутболмактаб-интернати, ке­йинэса «Бунёдкор» академиясидамиллионларўйинисир-асрорлариниўрганди.

Достонбек Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоалари таркибида ўйнаган. Айни пайт Ҳамдамов Тошкентда, оила аъзолари даврасида бўлиб турибди.

У 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган анъанавий турнир финалида меҳмон бўлди ва тақдирлаш маросимида ёш укаларига медаллар улашди. Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳужумкор ярим ҳимоячидан интервью олдик.

- Кичкинтойларни кўриб, болалик йилларим эсимга тушиб кетди, - дея ўз таассуротларини сўзлай бошлади миллий терма жамоамизга номзод футболчи. - Яқингача ҳам худди шу болалардек тўп тепардик. Бир зумда биз ҳам улғайдик (кулади). Мусобақа юқори савияда ўтказилди.

Болалар ва уларнинг ота-оналари жуда ҳам хурсанд бўлишди. Эртак қаҳрамонлари ўз чиқишлари билан кичкинтойларни хушнуд этишди. Бироз иссиқ бўлишига қарамай, иштирокчилар мазза қилиб футбол ўйнашди.

Бир сўз билан айтганда, бу турнир мурғак қалб соҳиблари хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади. Ўз номимдан ташкилотчиларга раҳмат айтмоқчиман. Бу каби мусобақалар қанчалик кўп ўтказилса, истеъдодли ёшларнинг кашф этилиши шунчалик тезлашади.

Фақат шундай турнирлар орқали болаларнинг маҳорати ва тажрибаси янада ошиб боради. Йилдан-йилга болалар футболига қаратилаётган эътибор ошяпти.

Бунинг натижасида мана шундай мусобақалар сони ҳам кўпаймоқда. Катта-катта ареналарга йўл айнан шундай кичик майдонлардан бошланади.

- Достонбек, келинг, энди «Анжи» жамоасидаги ўйинларингизга тўхталсангиз. «Анжи»нинг Премьер-лигани тарк этишини инобатга олмасак, умумий таассуротларингиз қандай бўлди?

- Ёмон эмас. Россия чемпионати кутганимдан ҳам кучли экан. Жамоа­лар таркибида юлдуз даражасидаги футболчилар, хусусан, легионерлар ўйнашяпти. Уларга қарши тўп суриш осон бўлгани йўқ.

Афсуски, сиз айтгандек, мавсум якунида кучлилар сафини тарк этдик. Бу жуда ҳам аламли бўлди. Ўйлайманки, секин-аста вазият ижобий томонга ўзгаради ва барчаси ўз изига тушиб кетади.

- «Анжи»га йўл олишингиз қандай амалга ошди?

- Бир нечта клублар қатори Маҳач­қалъа жамоасидан ҳам таклиф келиб тушганди. Яқинларим билан келишган ҳолда Россия чемпионатини афзал билдим.

Февраль ойида жамоанинг ўқув-машғулот йиғинида иштирок этдим. Ўйинларда голлар урдим. Кейин ҳар икки клуб ўзаро музокаралардан сўнг келишиб олишди, деб ўйлайман.

- Лекин «Анжи»га ўтишингиз анчагина муаммоли тарзда кечди. Ҳозир ҳаммаси жойидами?

- Жуда катта муаммо бўлди, деб ўйламайман. Бундай ҳолатлар футболда учраб туради. Ҳозир ҳаммаси жойида.

- Янги муҳитга мослашиш жараё­ни қийин кечмадими?

- Бошида бироз мушкул бўлди. Лекин мени Маҳачқалъада жуда яхши кутиб олишди. Энди шу муҳитга тўлақонли киришиб кетиш учун озгина вақт, яъни ўйин амалиёти керак.

Ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар ҳал бўлиши чўзилиб кетгани боис, янги клубимдаги дебютим кечикди.

- «Анжи» билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?

- Келишув бир ярим йилга мўлжалланган. Шундан ярим йили ўтди.

- Жамоангиз «ўтиш ўйини»да «Енисей»га икки учрашув натижасига кўра ютқазиб, Премьер-лигани тарк этди. «Анжи»нинг келаси мавсум режалари маълум бўлдими?

- Йўқ, ҳали бу ҳақда гап-сўз бўлмади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам «Анжи» чемпионатда иштирок этади. Вазифа бир йил ичида яна кучлилар сафига қайтиш бўлади.

- Клуб раҳбарияти чемпионат якунлари ҳамда янги мавсум режаларига бағишланган йиғилиш ўтказдими?

- Ҳозирча сиз айтган йиғилиш ўтказилмади. «Енисей» билан бўлиб ўтган иккинчи ўйиндан сўнг жамоа таътилга чиқди. Афсуски, биз биринчи ўйинда йирик ҳисобда ютқазиб қўйгандик. Ўша мағлубият «Анжи»га қимматга тушди.

- «Анжи» ихтиёрига қачон бориб қўшиласиз?

- Аниқ санани айтишмади. Лекин июнь ойининг охирги ўн кунлигида янги мавсумга тайёргарликни бошлаш учун клуб лагерига етиб боришимиз керак.

- Келаси мавсум ҳам «Анжи» шарафини ҳимоя қиласизми?

- Бу саволга ҳозир аниқ жавоб бера олмайман. Клуб ихтиёрига етиб борганимдан кейин ушбу масалага ойдинлик киритамиз.

- Биздаги маълумотларга қараганда, сизга Россия Премьер-лигаси клубларидан таклифлар бўлаётган экан. Бу маълумотни тасдиқлайсизми?

- Инкор этмайман. Келинг, таклиф эмас, қизиқишлар деб атайлик. Ўша клублар «Анжи» жамоасига расмий таклиф жўнатганидан кейингина бу ҳақда гаплашиш мумкин. Унгача гап-сўзлар миш-мишга ўхшаб қолаверади.

- Пулни ўйлаганлар араб клубларидан тушган таклифни қабул қилишади. Футболчи сифатида ўсишни хоҳлаганлар камроқ маош билан вақтинча кифояланиб, Россия ёки Европанинг бошқа жамоа­ларига йўл олишади.

Сиз ҳозирча иккинчи вариантни танладингиз. Сўрамоқчи бўлганим, бу анъанага янги мавсумда ҳам содиқ қоласизми?

- Ҳозирдан бир нарса дея олмайман. Шартнома бўйича яна бир йил «Анжи»да ўйнашим керак. Мен билан қизиқаётган клублар орасида араб жамоалари ҳам йўқ эмас. Лекин Европа футболи араб футболидан ҳар томонлама кучли.

Буни қисқа муддат ичида ўзим Россия чемпионатида ўйнаш орқали сездим. Тўғри, Премьер-лигада ўйнаш қийин, лекин меҳнат қилсангиз, барча қийинчиликларни енгиб ўтиш мумкин. Мен ҳам шунга интиляпман.

Легионерларга осон бўлмаслигини бошимдан ўтказганимдан сўнг тушуниб етдим. Фақат ўз кучингиз билан асосий таркибга киришингиз мумкин.

- Мураббийлар билан тил топиша олдингизми?

- Бу масалада ҳеч қандай муаммо йўқ. Футболнинг тили бир. Мураббий кўрсатмаларини тўғри ва тўлиқ бажарсангиз, сиздан яхши футболчи йўқ.

Яхши томони, легионерларни инобатга олмасангиз, деярли ҳамма рус тилида гаплашади. Муҳими, тил масаласида ҳам қийинчиликка дуч келмадим.

- Қаерда яшаяпсиз? Клуб базасидами?

- Йўқ. Алоҳида уй беришган. Ўша ерда яшаяпман.

- Ўзбекистон Суперлигасини кузатиб боришнинг иложи бўляптими?

- Интернет орқали ўйинларни кўриб боряпман. Суперлига ўз номига муносиб тарзда ўтмоқда. Ҳар бир турда кутилмаган натижалар қайд этиляпти. Кучли олтиликка кириш учун кескин кураш кечмоқда.

Ҳозирги ҳолат ва турнир жадвали нуқтаи назаридан олиб қарасак, амалдаги чемпион «Локомотив» ҳам ҳатто кучли олтиликка кира олмаслиги мумкин. Шу боис, олдинда мухлисларни янада кутилмаган натижаларга бой ўйинлар кутиб турганига ишончим комил.

- Қайси клубга мухлислик қиласиз? Кумирингиз борми?

- Аниқ бир футболчи ёки клубга мухлислик қилмайман. Чиройли ўйин тарафдориман. Жозибали футбол кўрсатадиган ҳар қандай жамоага мухлислик қилавераман.

- Сиз 2015 йили Осиёда йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилгансиз. Нима учун ўшанда Деҳлида ўтган тақдирлаш маросимига бормагансиз?

- Билмадим, бизга ҳеч ким индамаганди. Соврин ютганимни интернет орқали билганман. Нимага бормаганимни ўзим ҳам билмайман. Кейин январь ойида Қатарда ўтган U-23 Осиё чемпионати вақтида ОФК вакили менга ушбу совринни топширганди. Бу натижа билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Ҳаракат қилиб, катта ютуқларга эришишга интиламан.

- Россиянинг «Ростов» клубида ўйнаётган дўстингиз Элдор Шомуродов ҳақида нима дея оласиз?

- Элдор шахсан мен учун энг яхши футболчилардан бири. У ҳали ўз сўзини айтади. Охирги ўйинларнинг бирида «дубл»га ҳам эришди. «Ростов»да унга кам вақт беришди.

Шунга қарамай, Элдор ўша фурсатдан ҳам унумли фойдаланишга интиляпти. Келаси мавсум жамоасида қолса, асосий таркиб футболчисига айланишига ишонаман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz