Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Токиода учрашув ўтказади ва ФИФА конгрессида иштирок этади

Умид Аҳмаджонов Токиода учрашув ўтказади ва ФИФА конгрессида иштирок этади

  05.06.2018 09:58
  0
  507
Умид Аҳмаджонов Токиода учрашув ўтказади ва ФИФА конгрессида иштирок этади

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитаси раҳбарлари билан учрашиш учун Японияга йўл олди. 

Японияда Умид Аҳмаджонов Токиода Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказиш Вазири Тошиаки Эндо билан учрашади. Учрашув давомида Олимпиадага тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Япония миллий олимпия қўмитаси президенти билан ҳам учрашиши кўзда тутилган. Ушбу учрашувда икки мамлакат Олимпия ўйинлари ҳаракати доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Олимпия спорт турларининг ривожи йўлидаги ислоҳотлар муҳокама қилинади.

Ўзбекистонлик спортчилар Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси олдига Токио-2020га йўлланмани қўлга киритиш бош вазифа қилиб қўйилган бўлса, бошқа спорт турларида Олимпия ўйинларида совринли ўринларни, олтин медалларни қўлга киритиш асосий мақсад ҳисобланади. Япония сафари давомида бу борадаги амалга оширилаётган ишлар бўйича ўзаро фикр алмашилади.

Кейин эса 8 июнь куни Умид Аҳмаджонов Москвага йўл олади. У ерда ФИФА конгрессида иштирок этиб, Жаҳон чемпионати олдидан турли ташкилий масалалар муҳокама қилинади. ФИФАнинг бутун дунёда футбол ривожи бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботи тингланади.

14 июнь куни эса Умид Аҳмаджонов юқори мартабали меҳмонлар қаторида ЖЧ-2018нинг очилиш ўйини бўлган Россия – Саудия Арабистони учрашувини “Лужники” стадионидан томоша қилиб, кейин юртимизга қайтиб келади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz