Қайднома

Қидирув

Италия футбол федерацияси мутахассислари 15 июль куни пойтахтимизга ташриф буюришади

Италия футбол федерацияси мутахассислари 15 июль куни пойтахтимизга ташриф буюришади

  05.06.2018 20:39
  0
  404
Италия футбол федерацияси мутахассислари 15 июль куни пойтахтимизга ташриф буюришади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қатор футболи ривожланган хорижий мамлакатлар футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бир қатор мамлакатлар футбол раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, хорижий мамлакатлар тажрибасини юртимизда ҳам йўлга қўйиш борасида кўплаб ислоҳотларни амалга оширяпти.

Ана шундай чора-тадбирлар натижасида Италия футбол ассоциацияси билан ҳам ҳамкорлик бўйича келишувга эришилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Жумладан, Италия мураббийлари ассоциацияси президенти ва Италия футбол федерацияси мураббийлар мактаби раҳбари Ренцо Уливьери ЎФА билан ҳамкорлик қилиш, ўзбекистонлик мураббийлар салоҳиятини ошириш ҳамда Ўзбекистонда футболнинг ривожига ҳисса қўшишга тайёр эканини маълум қилган.

 

Жаноб Уливьери ҳамда Италия футбол федерациясининг Ёшлар сектори техник координатори Стефано Бонаккорсо шу йилнинг 15-23 июль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, юртимиздаги болалар футболи мураббийлари учун машғулот ўтказиш тартиби, учрашувларга тактик ва жисмоний тайёргарлик кўриш масалалари бўйича ўқув курслари ўтишади.


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz