Қайднома

Қидирув

Рамос: «Оббо, гапирмаган Фирмино қолди»

Рамос: «Оббо, гапирмаган Фирмино қолди»

  06.06.2018 08:18
  0
  630
Рамос: «Оббо, гапирмаган Фирмино қолди»

«Реал» сардори Серхио Рамос «Ливерпуль» дарвозабони Лорис Каруис ЕЧЛ финалида унинг зарбасидан кейин мия чайқалиши олгани ҳақидаги хабарни истеҳзо билан қабул қилди. 

«Оббо, Салоҳнинг жароҳати ҳақидаги гаплар ўзи етарли бўлаётганди. Бу ҳақда гапиришни истамайман, боиси, бўрттириб юборишяпти. 

Салоҳ менинг қўлимдан ушлаб олди. Мен бир томонга йиқилдим, у нариги қўлини жароҳатлаб олди. Лекин ҳозир ҳамма мени дзюдо услубида йиқитди деб ҳисобламоқда.

Энди эса мен дарвозабонга зарба бериб, мия чайқалишига сабабчи бўлган эканман. Фақатгина гапирмаган Фирмино қолди: терлашим оқибатида унинг устига тушган сув сабабли у шамоллаб қолгандир?

Салоҳ билан гаплашдик. Унинг ҳолати яхши эди. Агар у истаганида укол ёрдамида иккинчи бўлимни ўтказиши мумкин. Мен бир неча марта шундай қилганман.

Рамос иштирокида шундай воқеа юз берса, бунга катта аҳамият қаратишади. Билмадим, нима учун бундай. Балки анчадан бери "Реал"да ўйнаётганим учундир, ёки кўп мусобақаларда ғолиб чиққаним учундир, лекин одамлар бошқача баҳо беришади», – деди Рамос.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz