Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Японияда Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси вице-президенти билан учрашди

Умид Аҳмаджонов Японияда Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси вице-президенти билан учрашди

  06.06.2018 10:26
  0
  347
Умид Аҳмаджонов Японияда Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси вице-президенти билан учрашди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан бевосита танишиш, мусобақа ташкилий қўмитаси раҳбарлари билан учрашиш мақсадида Японияга жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун МОҚ раҳбари кунчиқар юртда 2020 йилги Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитаси ва мамлакат спорт ассоциацияси вице-президенти, Япония вакиллар Палатаси аъзоси Тошиаки Эндо билан кўришди. Учрашув давомида томонлар Олимпия ва Паралимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ташкилий ва бошқа масалалар бўйича фикр алмашишди.

«Токиодаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон катта спорт делегацияси билан иштирок этишни режалаштирмоқда. Зиммамизда айни пайтда қандай масъулият турганини жуда яхши ҳис қилиб турибмиз. Мақсадимиз Риодаги Олимпия ўйинларидан ҳам яхшироқ натижа қайд этишдир. Биз навбатдаги Олимпия ўйинларига тайёргарликни аллақачон бошлаб юборганмиз. Ўйинлар бошланишига яқин мамлакат иқлимига, маҳаллий шарт-шароитга мослашиш мақсадида спортчиларимиз учун айнан Японияда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил қилиб бериш фойдадан ҳоли бўлмайди. Бу масалада бизга ёрдам берасиз деган умиддаман», – деди МОҚ Президенти учрашув чоғида.

Токиога сафари давомида Умид Аҳмаджонов шунингдек, Япония Миллий олимпия қўмитаси президенти Цунэкадзу Такэда билан ҳам учрашади. Томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, яқинлашиб келаётган Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик юзасидан ўзаро фикр алмашадилар.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов Тошиаки Эндога Миллий олимпия қўмитаси номидан эсдалик совғасини ҳам топширди.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов Япониядан тўғри Россия пойтахти Москва шаҳрига йўл олади. У ерда FIFA Конгрессида иштирок этиб, футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви – Россия-Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳсни “Лужники” стадионининг мартабали меҳмонлар ложасидан томоша қилади.

 

 


Манба: olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz