Қайднома

Қидирув

«Реал»ни кимлар бошқариши мумкин

«Реал»ни кимлар бошқариши мумкин

  06.06.2018 18:31
  0
  579
«Реал»ни кимлар бошқариши мумкин

«Реал» клубининг собиқ футболчилари Мичел Гонсалес ва Фернандо Йерро мадридликлар жамоасини бошқариши мумкин бўлган мутахассислар қаторига қўшилишди.

Аввалроқ, Маурисио Почеттино, Йоахим Лев, Массимилиано Аллегри, Юрген Клопп ва Юлиан Нагельсманн каби мураббийлар «Реал» бошқарувига келишдан бош тортгандилар, дея хабар қилмоқда AS нашри.

Айни дамда «Қироллик клуби» шорт-листида юқоридаги икки мутахассисдан ташқари Гути ҳам бор.

Йерро 2014/15 мавсумда «Реал» бош мураббийи Карло Анчелоттининг ёрдамчиси бўлиб ишлаганди. 2016 йилда эса Сегунда вакили «Реал Овьедо»да бош мураббий бўлган. Айни дамда эса Йерро Испания футбол федерациясининг спорт директори ҳисобланади.

Мичел эса 2006/07 мавсумда «Реал Кастилья» бош мураббийи бўлган. Унинг сўнгги иш жойи 2017/18 мавсум якунларига кўра Ла Лигани тарк этган «Малага» клуби эди.

 

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz