Қайднома

Қидирув

Марказий Осиё Футбол Ассоциациясининг расмий сайти ишга тушди

Марказий Осиё Футбол Ассоциациясининг расмий сайти ишга тушди

  06.06.2018 19:25
  0
  472
Марказий Осиё Футбол Ассоциациясининг расмий сайти ишга тушди

Умид Аҳмаджонов раҳбарлигидаги Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (МОФА) расмий веб-сайтини ишга туширди. Веб-сайт интернетда www.the-cafa.com манзилида жойлашган бўлиб, “Codelab” компанияси томонидан ишлаб чиқилди.

Марказий Осиё Футбол Ассоциациясига 2014 йилда асос солинган бўлиб, у ОФК Устави асосида қитъанинг тан олинган 5 та минтақасидан бири саналади. Ушбу ассоциацияга Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон Эрон, Қирғизистон ва Ўзбекистон футбол ассоциациялари аъзо саналади.

2018 йилнинг февраль ойида ташкилотнинг навбатдан ташқари Конгрессида Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов янги президент этиб сайланди. Шундан буён ташкилот улкан ҳажмдаги ишларни амалга оширди.

МОФА тарихида биринчи марта Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари учун мусобақалар ва тадбирлар тақвими ишлаб чиқилди ва у ташкилотга аъзо федерациялар томонидан тасдиқланди. Ушбу тадбирлар режаси асосида МОФА шу йилнинг ўзида 4 та МОФА чемпионати, бундан ташқари тарихда биринчи марта ҳакамлик ва мураббийлик курсларини ўтказишни режалаштирган. Шу сабабли ҳам бугунги кунда МОФАнинг ушбу даврини ФИФА ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси “Янги ибтидо” деб тан олаяпти.


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz