Қайднома

Қидирув

«Барселона» эътиборини Муҳаммад Салоҳга қаратиши мумкин

«Барселона» эътиборини Муҳаммад Салоҳга қаратиши мумкин

  07.06.2018 09:19
  0
  570
«Барселона» эътиборини Муҳаммад Салоҳга қаратиши мумкин

«Барселона» клуби ўз сафига «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

AS нашрининг тарқатган маълумотига кўра, франциялик футболчи ҳали ҳам ўз келажаги ҳақида бир қарорга келгани йўқ, лекин каталонияликлар унинг ўрнига футболчи топиб қўйишди. «Барселона» клуби Гризманни сотиб олмаса ўз эътиборини «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳга қаратади. Мисрлик футболчининг атрофидагилар каталония  раҳбариятига ушбу трансферни амалга ошириш учун таклиф билан чиқишди ва клуб билан музокараларни бошлашган.

Маълумки, Салоҳга мадриднинг «Реал» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида «Ливерпуль» клуби ўзининг асосий тўпураридан воз кечиш ниятида эмас.

Ўтган мавсум Англия чемпионати доирасида Салоҳ 36 та ўйинда 32 та гол уриб чемпионатнинг рекордини қайд этди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz