Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Япония Миллий олимпия қўмитаси Президенти билан учрашди

Умид Аҳмаджонов Япония Миллий олимпия қўмитаси Президенти билан учрашди

  07.06.2018 12:47
  0
  81
Умид Аҳмаджонов Япония Миллий олимпия қўмитаси Президенти билан учрашди

Хабар бериб ўтганимиздек, бир неча кун олдин Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Японияга жўнаб кетганди. МОҚ раҳбари у ерда учрашувлар ўтказиб, бир қатор келишувларга эришгани ҳақида хам маълум қилгандик. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси бугун, 7 июнь куни Япония Миллий олимпия қўмитаси Президенти Цунеказу Такеда билан ташкил қилинди. Учрашув давомида Япония МОҚ раҳбарига вице-президент Ясуо Саито хамроҳлик қилди.

Учрашувда томонлар ҳамкорлик ришталарини янада ривожлантириш, уларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича музокаралар олиб боришди. Сир эмаски, дзюдо ҳамда каратэ каби Олимпия спорт турларида Япония терма жамоалари жаҳонда етакчилардан ҳисобланишади. Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари ўзбекистонлик спортчиларнинг Японияда малака оширишларини сўраб, Цунеказу Такедага мурожаат қилди.

«Дзюдо ва каратэ бўйича Япония жаҳонда етакчи мамлакатлар сирасига киради. Шунингдек, Токиода жаҳонга машҳур «Кодокан» дзюдо маркази ҳам жойлашган. Биз ўзбекистонлик спортчиларни айнан шу ерда ўз малакаларини ошириб, маҳоратларини янада тоблаб олишларида амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрардик. Ўйлайманки бу ҳамкорлик ҳар икки томон учун фойдали бўлади «, – деди учрашув давомида Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида Япония МОҚ Президенти Цунеказу Такеда бунга жавобан Ўзбекистондан ҳам спортнинг бокс, дзюдо, спорт курашлари ва оғир атлетика бўйича ўрганадиган жиҳатлар етарли эканлиги, ҳамкорлик қилишдан Япония томони ҳам манфаатдор эканлигини таъкидлаб ўтди.

Музокаралар давомида Япония Миллий олимпия қўмитаси билан жамоавий спорт турлари ҳамда стол тенниси бўйича ҳамкорлик қилишга ҳам келишиб олинди. Келишувга кўра, япониялик мутахассислар мамлакатимизда ушбу спорт турларини ривожлантириш лойиҳасида фаол иштирок этадилар. Шунингдек, ҳамкорлик мураббийлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш каби масалаларни ҳам қамраб олади.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов 9 июнь куни Токиодан тўғри Москва шаҳрига учади. Россия пойтахтида FIFA Конгрессида иштирок этиб, футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини – Россия-Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашувни “Лужники” стадионининг мартабали меҳмонлар ложасидан кузатиб боради.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz