Қайднома

Қидирув

ЎФА Қирғизистон билан ҳамкорликда ёш ҳакамлар учун водийда семинар ўтказмоқда

ЎФА Қирғизистон билан ҳамкорликда ёш ҳакамлар учун водийда семинар ўтказмоқда

  07.06.2018 15:15
  0
  384
ЎФА Қирғизистон билан ҳамкорликда ёш ҳакамлар учун водийда семинар ўтказмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистонда футбол ҳакамлари малакасини янада ошириш ва ёш ҳакамларни танлаб олиб, уларни тажрибали ҳакамлар савиясига олиб чиқиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ёш ҳакамларни танлаб олиш ва тайёрлаш мезонлари ишлаб чиқилди. Ана шу мезонлар асосида ёш ҳакамларни танлаб олиш ишлари Республикамиз вилоятларини 4та ҳудудга бўлган ҳолда олиб борилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугунги кунга қадар бир қатор вилоятлар бўйлаб ана шундай семинарлар ташкил қилинди. 6 июнь куни ёш ҳакамларни тайёрлаш бўйича семинар Андижонда бошланди. 

Эътиборли томони Андижондаги семинар Қирғизистон футбол федерацияси билан ҳамкорликда ўтказилиб, ушбу семинарда қирғизистонлик ёш ҳакамлар ҳам қатнашяпти. Семинар бугун 7 июнь куни ўз ниҳоясига етади.

Ҳудудлардан саралаб олинган ёш ҳакамлар шу йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўтказиладиган семинар-танловда қатнашиб, келажакда ҳакамлик фаолияти билан профессионал тарзда шуғулланиш имкониятини қўлга киритиш имконига эгалар.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz