Футболимиз тарихида бурилиш содир бўлмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15254 км. олисда бўлган Монтевидеога сафар қилиб, жаҳон футболи грандларидан бири бўлмиш Уругвай билан куч синашади.
Аслида, бу учрашув 2014 йилги ЖЧ саралаш циклида бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин «ҳечдан кўра кеч яхши», дейишган-ку...
ЖАРда бўлиб ўтган мундиалга кетиш арафасида таниқли мураббий Оскар Вашингтон Табарес: «Ана энди, бу жамоанинг жаҳон чемпиони бўладиган вақт келди», деганда, кўпчилик мийиғида кулиб қўйганди.
2010 йилги ЖЧ мундиалида эгалланган 4-ўрин жамоа олдига қўйилган вазифанинг бажарилмаганлигини англатади. Ана шундай кучли характерга эга терма бор дунёда! Бу - Уругвай термаси!
Қисқача. Халқаро ареналарда эгалланган совринлари билан бемалол мақтана оладиган Уругвай жамоаси ҳақида футбол жамоатчилиги 2010 йилги мундиалдан сўнг яна гапира бошлади.
Аслида бу жамоа бутун тарихи давомида халқаро миқёсда 19та совринни қўлга киритганлиги билан бошқа термалар орасида яққол ажралиб туради. Бугун мана шу жамоа айнан ниманинг ҳисобига ҳаммани ўзига қарата олганига батафсил тўхталиб ўтамиз.
Аввало, шуни айтиб ўтиш лозимки, жаҳон футболи тарихида бир лаҳзали ғалабалари билан ном чиқарган жамоалар кўп. Дания-1992, Болгария-1994, Хорватия-1998, Греция-2004. Уругвай улар орасига тушиб қолмади. Уругвайликлар 2010 йилги мундиалдан бир йил ўтмасдан, 15-бор Жанубий Америка кубоги ғолиблигини қўлга киритишди.
Аҳолиси атиги 3,44 млн. киши бўлган бу кичик мамлакат КОНМЕБОЛ федерациясининг энг кичик аъзоси бўлсада, жаҳон футболида ўз ўрнига эга.
Шу пайтга қадар Уругвай аҳолисидан кам бўлган мамлакатлар орасида атиги 6 жамоагина жаҳон чемпионатларида қатнашган: Шимолий Ирландия (3 марта), Словения (2 марта), Уэльс, Қувайт, Ямайка, Тринидад ва Тобаго (1 мартадан). Лекин уларнинг ҳеч бири айтарли ютуқларга эриша олмаган. 1924 йилда миллий терма жамоа Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритганида, мамлакат аҳолиси 2 млн.дан ҳам ортмасди. Бу ҳам ўзига хос рекорд.
Миллий терма жамоага оид фактлар:
Лақаби: La Celeste («Мовий осмон»)
Бош мураббийи: Оскар Вашингтон Табарес (2006 йилдан буён)
Терма жамоа сардори: Диего Годин
Энг кўп ўйин ўтказган ўйинчи: Макси Перейра (124та)
Энг кўп гол урган футболчи: Луис Суарес (50та)
Миллий стадиони: «Эстадио Сентенарио» (60235 томошабин сиғади)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 17
Мундиаллардаги иштироки: 13 марта (2та чемпионлик)
Копа Америкадаги иштироки: 45 марта (15та чемпионлик)
Экипировка: Puma (2006 йилдан буён)
Формаси: ҳаворанг-қора, оқ-қора. Жамоа ҳозирги уй формасидан фойдаланаётганига 108 йил бўлди.
Анъаналар. Уругвай футболидаги ўзига хос қоидалардан бири шуки, миллий терма жамоаси аъзоси асосий жамоагача ҳеч бўлмаганда барча тоифадаги терма жамоалардан бирида ўйнаган бўлиши шарт. Тўғри, бу ҳақда аниқ бирор-бир жойда ёзилмаган бўлсада, унинг амалиётда кенг қўлланилиши айни ҳақиқат.
Луис Суарес, Николас Лодейро, Себастьян Коатес фикримиз исботидир. Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, жорий мундиал учун якуний таркибдан четда қолган Николас Лодейрони юртимиздаги ишқибозлар унутмаган бўлсалар керак. 2009 йили Мисрда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги мундиалда айнан у терма жамоамизни роса ҳолдан тойдирганди.
Уругвай футболи - ўзига хос услуб ва мактаб. Бу ерда пойтахт Монтевидео миқёсида шунчалик кўп иқтидорлар етишиб чиқадики, бутун бошли миллий чемпионат деярли битта шаҳар жамоаларидан ташкил топади. Тўғри, клублар у қадар бой эмас, лекин ўзлари тарбиялаган футболчиларни, ҳатто Аргентина ва Бразилияга экспорт қиладилар.
«Насьонал» ва «Пеньярол» жамолари Жанубий Америка футболининг кечаси, бугуни ва эртаси. Бу жамоалар дербиларни ўтказадилар, истеъдодларни тайёрлайдилар ва уларни Европага «учирма» қиладилар. Уругвайлик футболчилар тактик ва техник жиҳатдан катта мактаб кўришган, жисмонан эса ҳамма ерга мослаша оладилар.
Терма жамоанинг мундиал мақсади йўлидаги статистикасига назар солсак:
ЖЧ финал босқичи |
ЖЧ саралаш босқичи |
|||||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
A |
B |
C |
D |
E |
1930 |
Чемпион |
1 |
4 |
4 |
0 |
0 |
15-3 |
- |
- |
- |
- |
- |
1934 |
Қатнашишни рад этган |
- |
- |
- |
- |
- |
||||||
1938 |
Чемпионатга келмаган |
- |
- |
- |
- |
- |
||||||
1950 |
Чемпион |
1 |
4 |
3 |
1 |
0 |
15-5 |
- |
- |
- |
- |
- |
1954 |
4-ўрин |
4 |
5 |
3 |
0 |
2 |
16-9 |
- |
- |
- |
- |
- |
1958 |
Саралашдан ўта олмаган |
4 |
2 |
1 |
1 |
4-6 |
||||||
1962 |
Гуруҳ босқичи |
13 |
3 |
1 |
0 |
2 |
4-6 |
2 |
1 |
1 |
0 |
3-2 |
1966 |
1|4 финал |
7 |
4 |
1 |
2 |
1 |
2-5 |
4 |
4 |
0 |
0 |
11-2 |
1970 |
4-ўрин |
4 |
6 |
2 |
1 |
3 |
4-5 |
4 |
3 |
1 |
0 |
5-0 |
1974 |
Гуруҳ босқичи |
13 |
3 |
0 |
1 |
2 |
1-6 |
4 |
2 |
1 |
1 |
6-2 |
1978 |
Саралашдан ўта олмаган |
4 |
1 |
2 |
1 |
5-4 |
||||||
1982 |
Саралашдан ўта олмаган |
4 |
1 |
2 |
1 |
5-5 |
||||||
1986 |
1|8 финал |
16 |
4 |
0 |
2 |
2 |
2-8 |
4 |
3 |
0 |
1 |
6-4 |
1990 |
1|8 финал |
16 |
4 |
1 |
1 |
2 |
2-5 |
4 |
3 |
0 |
1 |
7-2 |
1994 |
Саралашдан ўта олмаган |
8 |
4 |
2 |
2 |
10-7 |
||||||
1998 |
Саралашдан ўта олмаган |
16 |
6 |
3 |
7 |
18-21 |
||||||
2002 |
Гуруҳ босқичи |
26 |
3 |
0 |
2 |
1 |
4-5 |
20 |
8 |
6 |
6 |
22-14 |
2006 |
Саралашдан ўта олмаган |
20 |
7 |
7 |
6 |
24-29 |
||||||
2010 |
4-ўрин |
4 |
7 |
3 |
2 |
2 |
11-8 |
20 |
7 |
7 |
6 |
30-21 |
2014 |
1|8 финал |
12 |
4 |
2 |
0 |
2 |
4-6 |
18 |
8 |
5 |
5 |
30-25 |
2018 |
|
|
|
|
|
|
|
18 |
9 |
4 |
5 |
32-20 |
Жами: |
2та титул |
13|21 |
51 |
20 |
12 |
19 |
80-71 |
154 |
69 |
42 |
43 |
218-164 |
Изоҳ: 1- мундиал ўтказилган йиллар; 2 - мундиалда эришилган натижа; 3-мусобақа якунидаги позицияси; 4-ўйинлар сони; 5-ютуқлар сони; 6-дуранглар сони; 7-мағлубиятлар сони; 8-тўплар нисбати; A - ўйинлар сони; B - ютуқлар сони; C - дуранглар сони; D - мағлубиятлар сони; E-тўплар нисбати.
Янги манзил сари отланганлар
ЖЧ-2018дан олдин жамоа қай ҳолатда турибди? Оскар Табарес жамоани ниманинг эвазига руҳлантирмоқда? Россиядаги мундиалга йўл олиш учун муносиб бўлган футболчилар ҳақида бироз маълумот берсак.
Дарвозабон. Бугунги кунга келиб бош мураббий икки устун орасини Фернандо Муслера, Мартин Кампанья, Мартин Сильва каби маҳорат эгаларига топширган. Муслера гарчи Нойер билан тенгдош бўлса-да, у каби юксак маҳоратга эга эмас. Лекин у ўйиннинг умумий панорамасига халақит бермайди.
Керак пайтларда пенальтиларни ҳам қайтаради, сейвлар кўрсатади. Миллий терма жамоанинг энг кучсиз чизиғи айнан дарвоза. Чунки бу ерда рақобат йўқ. Мартин Сильва сўнгги учта мундиалда ҳам терма жамоа таркибида бўлганди.
Ҳимоя. Диего Годин, Густаво Варела, Хосе Мария Хименес, Себастьян Коатес. Жамоа сардори Годиннинг юксак маҳоратига Конфедерециялар кубоги-2013 ўйинларида гувоҳ бўлгандик. 32 ёшида 16та ўйин ва 8та голли статистика қайд этган Годиннинг ҳали терма жамоага асқотишига шубҳа йўқ.
У миллий терма жамоадаги дебютини 2005 йилда, 19 ёшида Мексика терма жамоасига қарши ўтказганди. Терма жамоадаги 1-голини 2006 йил 27 майда Сербия ва Черногорияга қарши баҳсда урганди. 2010 йилда «Вильярреал»дан «Атлетико»га ўтганидан бери бу улуб билан 6та соврин ютди.
27 ёшли Себастьян Коатес 2011 йилда Диего Годиннинг жойини эгаллаб олганди. 2011 йилнинг 8 июлида миллий терма жамоада Чилига қарши ўйинда ўз дебютини ўтказган Коатесни мухлислар Луганито, яъни кичик Лугано деб атайдилар.
Ярим ҳимоя. Родриго Бентанкур, Матиас Весино, Жоржиан де Арраскаета, Диего Лаксальт. Табареснинг ҳақиқий лабораторияси бўлмиш бу чизиқ битта схемада ҳаракат қилмайди. Уругвай футболининг барча сирлари ва имкониятлари шу ерга жамланган.
Диего Лаксальт гарчи Италия чемпионатида тўп сурсада, «Монтеррей» (Мексика) ярим ҳимоячиси Карлос Санчесни таркибдаги ротацияга рози бўлишга ўз ўйини орқали мажбур қилиб қўйди.
Родриго Бентанкур тимсолида Уругвай футболининг янги плеймейкери пайдо бўлмоқда. Унинг ўйинларида «Ювентус»да ўз ҳукмронлигини ўрнатган Павел Недведнинг «нафаси уфуриб туради».
Ҳужум. Луис Суарес, Эдинсон Кавани. Луис Альберто Суарес Диаз - мамлакат қаҳрамони. Унинг миллий жамоа тарихига кириш учун Гана билан бўлган ўйиндаги «каромати», ЖЧ-2014да Жоржо Кьеллинининг елкасини тишлаганини бир эсланг. У мундиалларда жами 5та гол урган.
Профессионал футболчи сифатида 14-мавсумини ўтказаётган Суарес ўзи ўйнаётган клублар учун 372та гол урди, терма жамоаси либосида эса рақибларга 50та ниҳоятда муҳим голларни атади. Айнан Россиядаги мундиалда терма жамоаси учун 100-ўйинини ўтказса керак.
Эдинсон Роберто Кавани Гомезҳужум чизиғидаги шеригиЛуис Суаресдан атиги бир ойлик кичик бўлсада, миллий жамоада 100та ўйин ўтказишга улурди. Термадаги дебютини 2008 йил 6 февралда Колумбияга қарши баҳсда гол билан безаган форвард 2010 ва 2014 йилги мундиалларда биттадан гол урган.
Кавани терма жамоада иштирок этиб келаётган пайтдан бери фақат 2009 йилда рақиблар дарвозасига йўл топа олмаган, холос.
Бош мураббий: Оскар Вашингтон Табарес Сильва. 1947 йил 3 мартда Монтевидеода таваллуд топган. Унинг асосий муваффақиятлари Уругвай терма жамоаси билан боғлиқ. ЖЧ-2010даги ютуқлари туфайли 2010, 2011 йиллари Жанубий Америкадаги энг яхши мураббий, деб топилди.
ЖЧ-1990да ҳам Уругвайни Италиядаги мундиалга олиб борган мутахассис гуруҳдан ўтган бўлсада, у ёғига ҳеч нарса қила олмаганди. Айни пайт Табарес умумий ҳисобда 186тадан ортиқ ўйинда терма жамоани бошқариб, жаҳон рекордини ўрнатиб бўлди. Оскарнинг тактикасида итальян футболи нафаси уфуриб туради.
Тўғри, унинг жамоасида Макси Перейра ва Карлос Санчес сингари кекса футболчилар ҳам учрайди. Лекин у ёш футболчиларни ҳам совуққон қилиб тарбиялашда исталган мутахассисга дарс беради. Футболда ёш ҳеч нимани англатмайди. Футболда ҳаммаси иштиёққа боғлиқ. Табарес ва унинг жамоаси ана шундай фикрлайди.
Уругвай терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун эълон қилинган якуний таркиби:
Дарвозабонлар: Мартин Кампанья («Индепендьенте»), Фернандо Муслера («Галатасарой»), Мартин Сильва («Васко да Гама»).
Ҳимоячилар: Диего Годин («Атлетико»), Себастьян Коатес («Спортинг»), Хосе Хименес («Атлетико»), Макси Перейра («Порту»), Гастон Сильва («Индепендьенте»), Мартин Касерес («Лацио»), Гильермо Варела («Пеньяроль»).
Ярим ҳимоячилар: Наитан Нандес («Бока Хуниорс»), Лукас Торрейра («Сампдория»), Матиас Весино («Интер»), Родриго Бентанкур («Ювентус»), Карлос Санчес («Монтеррей»), Жоржиан де Арраскаэта («Крузейро»), Диего Лаксальт («Женоа»), Кристиан Родригес («Пеньяроль»), Хонатан Урретавискайя («Монтеррей»).
Ҳужумчилар: Кристиан Стуани («Жирона»), Макси Гомес («Сельта»), Эдинсон Кавани («ПСЖ»), Луис Суарес («Барселона»).
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018да Уругвай термасига «А» гуруҳида Миср, Саудия Арабистони ва мезбон - Россия термалари рақиблик қилишади.
Тизим ва мотив. Уругвай футболи ҳақида маълумотларни йиғарканман, ФИФА расмий сайтида келтирилган бир фактга кўзим тушди. Мамлакатда 42 мингдан ортиқ рўйхатдан ўтган футболчилар бор экан. Рўйхатдан ўтмагани, яъни ўзимизнинг жайдари тилда айтадиган бўлсак, ҳаваскорлари 200 мингга яқин экан.
Клублар сони эса 1250тани ташкил қилади. Булар нимани англатади? 176220 кв.км. майдонга эга мамлакат учун бу рақамлар ҳазилакам эмас. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари сўнгги йилларда мунтазам равишда жаҳон чемпионатларида иштирок этиб келмоқда.
Уругвай футболи Испания ва Италияда трансляция қилинади. Нима учун? Чунки бу чемпионатларга янги Рекоба, Форлан ва Суареслар керак.
Уругвай футболида қимматга сотилган футболчиларни топиш қийин. Тўғри, бор, лекин улар Европага мослашиб бўлганидан сўнг ушбу қитъа ичидаги трансферларда катта пулларга баҳоланган. Болалар ва ёшлар футболига қаратилган эътибор, албатта, ўз мевасини беради.
Мана қаранг, Трент Александр-Арнольд пайдо бўлгани учун Англия матбуоти «Ливерпул»ни мақтовларга кўмиб ташлади. Уругвай агарда бу каби ҳолатларнинг ҳар бирига эътибор қаратаверса, унда нима бўлади, билмадик!
Аввал Рекоба ва Монтеро Уругвай футболини Европада кўз-кўз қилишганди. Энди эса Кавани ва Суареслар «кўҳна қитъа»да ўз ўрнига эга. Тез орада Родриго Бентанкур ва Макси Гомезларга ҳам навбат келади.
Бу занжир тугаб қолмайди. Чунки терма жамолар мунтазам қандайдир мақсад учун жонларини жабборга беряптилар. Улар ўзлари кўзлаган манзилга муносиб равишда одимламоқдалар.
Мақола нима учун ёзилди? Нима учун Уругвай футболини бу қадар берилиб мақтаяпмиз? Фикри ожизимизча, Уругвай футболи билан Ўзбекистон футболининг техник имкониятлари ҳозирда бир хил. Фақат техник жиҳатдан тенгмиз, бошқа масалалар бўйича эса мутахассислар бир нима дейишсин.
Агар биз ҳам ўз футболчиларимизни тезроқ кучли чемпионатларга «учирма» қилсак, хориж жамоалари билан ўзаро тенг манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйсак, термаларни ҳам аниқ мақсадлар ва натижалар сари йўллашни янада кучайтирсак, тез орада Уругвай сингари муносиб Ўзбекистон миллий жамоасига эга бўламиз. Бу ёғи энди катта-катта орзулар!
Музаффар Файз-ШАМС
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20