Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» собиқ бош мураббийи «Реал»ни бошқариши мумкин

«Бунёдкор» собиқ бош мураббийи «Реал»ни бошқариши мумкин

  07.06.2018 17:59
  0
  514
«Бунёдкор» собиқ бош мураббийи «Реал»ни бошқариши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби ўтган ҳафта жамоа бош мураббийлигидан кетган Зинедин Зиданга ўринбосар қидиришни давом эттирмоқда.

АS нашрининг хабар қилишича, қаймоқранглилар бошқарувига Бразилия терма жамоаси ва Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби собиқ устози Луис Фелипе Сколари келиши мумкин.

Аввалроқ, Маурисио Почеттино, Йоахим Лев, Массимилиано Аллегри, Юрген Клопп ва Юлиан Нагельсманн каби мураббийлар «Реал» бошқарувига келишдан бош тортгандилар. Шунингдек, Фернандо Йерро, Гути ёки Мичел Родригес каби мутахассислар мадридликлар клубида иш бошлаши мумкинлиги айтилганди.

Сколари Португалия термаси, «Челси», «Крузейро» ва «Гремио» клубларидаги фаолияти билан машхур. Унинг қўл остидаги Бразилия термаси 2002 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди. Унинг сўнгги иш жойи Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби эди.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz