Қайднома

Қидирув

Пеле: «ЖЧгача озгина вақт қолди, бизда эса ҳали шаклланган жамоа йўқ»

Пеле: «ЖЧгача озгина вақт қолди, бизда эса ҳали шаклланган жамоа йўқ»

  07.06.2018 18:49
  0
  451
Пеле: «ЖЧгача озгина вақт қолди, бизда эса ҳали шаклланган жамоа йўқ»

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Пеле ватандошларининг Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатидаги имкониятлари борасида гапирди.

«Титега буткул ишонаман. Мени фақат бир жиҳат хавотирга солмоқда: мундиалгача саноқли кунлар қолди, бизда эса ҳали-хануз жамоа мавжуд эмас. Индивидуал жиҳатдан барча футболчилар яхши. Аммо биз жамоа эмасмиз.

Мен учун Неймар – дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Ҳозирда у ўйинга чанқоқ ва жуда тажрибали, аммо унинг бир ўзи жаҳон чемпионатида ғолиб чиқа олмайди. Бундай мусобақаларда фақат жамоалар ғолиб бўлишади.

1970 йилдаги Бразилия энг кучли жамоа эди. Ўшанда биз жаҳон чемпионатига қадар олти ойдан ошиқ вақт мобайнида бирга ҳаракат қилганмиз. Айнан мана шунинг учун ўшанда ўйинимиз ўхшаган», — дейди Пеле.

Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Швейцария, Сербия ва Коста-Рикага қарши баҳс олиб боради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz