Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик учрашуви: Германия битта тўп фарқи билан Саудия Арабистонидан устун келди

Ўртоқлик учрашуви: Германия битта тўп фарқи билан Саудия Арабистонидан устун келди

  09.06.2018 07:21
  0
  482
Ўртоқлик учрашуви: Германия битта тўп фарқи билан Саудия Арабистонидан устун келди

Германия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Бай-Арена» стадионида бўлиб ўтган ўйинда немислар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

8-дақиқада Тимо Вернер Германияни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим тугашига яқин Умар Ҳавсави ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Араблар 84-дақиқада Тайсир Ал-Жассимнинг голидан сўнг ҳисобни қисқартиришга эришдилар.

Германия ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Мексика, Швеция ва Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борса,  Саудия Арабистони А гуруҳида Россия, Уругвай ва Миср билан ўйнайди.

Ўртоқлик учрашуви

Германия – Саудия Арабистони 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 8 Вернер, 2:0 – 43, автогол Ҳавсави, 2:1 – 84 Ал-Жассим.

Германия – Нойер (тер Стеген, 46), Боатенг (Зюле, 46), Хуммельс, Киммих (Гинтер, 81), Хектор, Кроос, Хедира, Дракслер, Ройс (Гюндоган, 57), Мюллер (Брандт, 74), Вернер (Гомес, 62).

Саудия Арабистони – Ал-Маюф, Ҳавсави (Ал-Булайҳи, 83), Ал-Харби (Ал-Брейк, 46), Ал-Шаҳрони, Ҳавсави, Отайф (Ал-Могауи, 75), Ал-Фараж (Ал-Хайбари, 90), Ал-Доссари (Бахебри, 87), Ал-Шехри, Ал-Жассим, Ал-Муваллад (Ал-Сахлауи, 62).

Огоҳлантиришлар: Ал-Могауи (89).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz