Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» мухлисларга бепул ифторлик улашади

«Навбаҳор» мухлисларга бепул ифторлик улашади

  09.06.2018 11:39
  0
  480
«Навбаҳор» мухлисларга бепул ифторлик улашади

Pepsi Суперлига 15-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади.

Айни пайтда юртимизда муқаддас Рамазон ойи ҳукм сурмоқда. “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти томонидан  13-тур доирасидаги АГМК жамоасига қарши кечган ўйинда бўлгани каби,  бу сафар ҳам муқаддас ой шарофати билан савобли иш давом эттирилиб, “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувига ташриф буюрадиган мухлислар учун бепул ифторлик егуликлари тарқатиладиган бўлди.

Рўзадорлар “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” баҳсининг танаффус пайтида “Марказий” ўйингоҳ секторларида яратилган қулайликлардан фойдаланиб, бемалол ифторлик қилиб олишлари мумкин.

Шунингдек, севимли жамоамизнинг ашаддий  мухлислари учун янада енгиллик яратиш мақсадида, клуб раҳбарияти томонидан “Навбаҳор” атрибутикалари  Рамазон  ойида 20 фоизлик чегирма билан сотувга чиқарилди. Энди жамоамизнинг атрибутикаларини ўзингизга қулай нархларда харид қилишингиз мумкин.

“Навбаҳор” ПФК раҳбарияти мазкур ишларни ишқибозларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширмоқда. Мақсадимиз – севимли жамоамиз иштирокидаги ҳар бир учрашувни мухлислар учун байрамона тарзда ташкил этиш. Сиз – азиз ишқибозлар эса “Навбаҳор”ни муносиб тарзда қўллаб-қувватланг!

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Қўқон - 1912” учрашуви 10 июнь  куни соат 19:02да бошланади.

Барча мухлисларни бўлажак учрашувга чорлаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz