Қайднома

Қидирув

Легионер фаол бўлса ёхуд Pepsi Суперлигадаги хорижлик футболчилар статистикаси

Легионер фаол бўлса ёхуд Pepsi Суперлигадаги хорижлик футболчилар статистикаси

  10.06.2018 00:14
  0
  1527
Легионер фаол бўлса ёхуд Pepsi Суперлигадаги хорижлик футболчилар статистикаси

Ўзбекистон миллий термасининг ўртоқлик ўйини сабаб юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Pepsi Суперлиганинг ортда қолган 13та турига боғлиқ турли кўрсаткичларни таҳлил қилишда давом этамиз.

Аниқроғи, бу сафар хорижлик футболчиларнинг миллий чемпионатимизда қайд этаётган натижаларига назар ташлаб, дастлабки хулосаларни чиқарамиз.

Умумий жадвалда пешқадамлик қилаётган «Пахтакор»нинг жорий мавсумдаги натижаларида легионер футболчиларнинг ҳиссаси катта. Хусусан, Pepsi Суперлига тўпурарлари рўйхатини бошқариб бораётган Исмоил Гонсалвешни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.

Ортда қолган 13та тур баҳсларининг барчасида майдонга тушган португалиялик ҳужумчи 7та гол уриб, бир бора шеригини самарали узатма билан таъминлади. Эътиборлиси, Гонсалвеш ҳисобидаги голлардан нақ 5таси пенальти самарасидир. Шунингдек, «шерлар»нинг ҳар бир ўйинида фаол тўп сураётган Тиаго Безеррани ҳам эътироф этиш даркор.

«Пахтакор»нинг бразилиялик легионери 13та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол қилгани ҳолда, 2та вазиятда жамоадошлари урган голлар ҳаммуаллифи бўлди. Айнан шу икки легионер ҳозирча Шота Арвеладзе ишончини тўлиқ оқлаяпти.

Хорижлик ўйинчилар рейтинги ҳақида гап очилса, «Бухоро» вингери Арсланмурат Амановнинг фаоллигини биринчилардан бўлиб тилга олиш даркор. Туркманистонлик легионер 12та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 5та гол ва 2та самарали узатма ёздириб қўйди.

Жорий мавсум чиройли ўйин кўрсатиш баробарида маҳсулдорлик меъёрини ҳам унутмаётган футболчилардан яна бири - Элгужа Григалашвили. Бу легионер том маънода «Қизилқум»нинг омадли трансферларидан бирига айланди. Тезкор рейдлар ва ажойиб дриблингга эга грузиялик ҳужумчи ҳар ўйинда янада ёрқинроқ таассурот қолдиришга уринмоқда.

Гарчи Суперлига баҳслари навоийликлар учун омадсиз бошланган бўлсада, Григалашвили ўтган давр мобайнида мақтовга лойиқ натижа қайд этишга улгурди. Унинг ҳисобида 6та гол бор.

Легионерлар жадвалининг кейинги 4 поғонаси серблардан ортмади. «Қизилқум»нинг хорижлик яна бир форварди Неманья Йованович «Гол+пас» тизими бўйича 6 очко (3+3) тўплаган бўлса, «Бунёдкор» вакили Филип Райевац рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилгани ҳолда, жамоасининг яна бир голида ассистент ролини бажарди.

«Насаф» етакчиси Драган Черанда эса голлардан кўра, ҳал қилувчи «пас»лар сони кўпроқ - «2+3». Эътиборлиси, сербиялик ҳужумчи ушбу кўрсаткични атиги 6та учрашувда қайд этди.

АГМКнинг штатли пенальтичисига айланган Йован Жокичнинг ҳисобида эса 4та гол бор, диққатга сазовор томони, у ҳозирча рақиблар дарвозасини фақат 11 метрли жарима зарбаси воситасида ишғол этмоқда.

Ўзига хос рейтингнинг кучли ўнлигига «Қизилқум»нинг туркманистонлик ярим ҳимоячиси Артур Геворкян («2+2») ҳамда «Насаф» ҳимоячиси Славко Лукич («2+1») якун ясаб беришади.

Ҳозирча қолган легионерларнинг кўрсаткичлари нисбатан камтарроқ кўринишга эга. Лекин олдинда бизни ҳали кўплаб қизиқарли учрашувлар кутиб турганини инобатга олиб, умид қиламизки, улар ҳам хорижлик футболчилар рейтингида юқорироқ ўринларга кўтарилиш пайида бўлишади. Зеро, легионерларнинг фаолликни оширишлари чемпионат ўйинлари янада кескинроқ тус олишини таъминлайди.

Pepsi Суперлиганинг 13та турида «Гол+пас» тизими бўйича ўз номига очко ёздириб қўйган легионерлар

Легионер

 Мамлакати

 Клуби

 Ўйин

 Гол

 Самарали узатма

 Исмоил  Гонсалвеш

 Португалия

 «Пахтакор»

13

7

1

 Тиаго   Безерра

 Бразилия

 «Пахтакор»

13

5

2

 Арсланмурат  Аманов

 Туркманистон

 «Бухоро»

12

4

3

 Элгужа  Григалашвили

 Грузия

 «Қизилқум»

12

6

-

 Неманья  Йованович

 Сербия

 «Қизилқум»

13

3

3

 Филип  Райевац

 Сербия

 «Бунёдкор»

12

4

1

 Драган  Черан

 Сербия

 «Насаф»

6

2

3

 Йован  Жокич

 Сербия

 АГМК

13

4

-

 Артур  Геворкян

 Туркманистон

 «Қизилқум»

11

2

2

 Славко  Лукич

 Сербия

 «Насаф»

13

2

1

 Владимир  Бубанья

 Сербия

 АГМК

13

2

-

 Игорь  Голбан

 Россия

 «Насаф»

13

2

-

 Ненад Иньяц

 Сербия

 «Навбаҳор»

7

1

1

 Сергей  Русецкий

 Беларусь

 «Бухоро»

10

1

1

 Гиорги  Квесиешвили

 Грузия

 «Қизилқум»

9

1

-

 Дарко  Станоевич

 Сербия

 «Навбаҳор»

13

1

-

 Марко  Клисура

 Сербия

 «Бухоро»

4

1

-

 Марко  Симич

 Сербия

 «Пахтакор»

13

1

-

 Томислав  Пайович

 Сербия

 «Навбаҳор»

11

1

-

 Дарко  Гожкович

 Сербия

 «Қўқон-1912»

12

-

1

 Кахи  Махарадзе

 Грузия

 «Локомотив»

12

-

1

Изоҳ: биринчи даврадан сўнг клубидан кетган Вадим Чемиртан (АГМК, 12та ўйин-да 1та гол) ва Милан Спремо («Қўқон-1912», 10та ўйинда 1та самарали узатма)нинг натижалари ушбу рўйхатга киритилмади.

Ўткирбек УМАРОВ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz