Қайднома

Қидирув

Real Madrid Foundation Clinic дастурининг биринчи ҳафтаси ниҳоясига етди

Real Madrid Foundation Clinic дастурининг биринчи ҳафтаси ниҳоясига етди

  10.06.2018 10:41
  0
  353
Real Madrid Foundation Clinic дастурининг биринчи ҳафтаси ниҳоясига етди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ташаббуси билан, 1 июнь кунидан бошлаб “Реал Мадрид” клуби мураббийлари Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича юртимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган ёш футболчиларга ҳамда футбол мураббийларига мастер класслар ўтказишаётгани ҳақида футбол ихлосмандларининг хабарлари бор. 

Шу кунга қадар ўтказилган машғулотларда “Қироллик клуби” мутахассислари “Реал Мадрид” академияси методикаси асосида болалар ҳамда мураббийлар билан иш олиб боришди.

Ёш футболчилар билан олиб борилган машғулотлар давомида уларга тўпни майдонда олиб юриш, тўп билан муомала қилиш, майдонда тўғри позиция танлай олиш, югуриш техникаси, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш каби йўналишлар бўйича мастер класслар ўтказилди. Шунингдек, испаниялик мутахассислар болалар билан “теннисбол” машғулотини олиб боришди.

9 июнь куни мастер классларнинг биринчи ҳафтаси ниҳоясига етди. 2006-2008 йилларда туғилган болалар биринчи ҳафтанинг сўнгги кунида мастер классларда ўзлаштирган билим ва тажрибаларини мураббийлар ва ташриф буюрган меҳмонларга футбол ўйини орқали намойиш қилиб беришди.

11 июнь кунидан бошлаб Real Madrid Foundation Clinic дастурининг иккинчи ҳафтасида барча вилоятлардан ташриф буюрган 2003-2005 йилда туғилган футболчилар билан мастер класслар давом эттирилади.


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz