Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига. «Навбаҳор» «Қўқон-1912» қандай либосда ўйнашади

Pepsi Суперлига. «Навбаҳор» «Қўқон-1912» қандай либосда ўйнашади

  10.06.2018 11:54
  0
  426
Pepsi Суперлига. «Навбаҳор» «Қўқон-1912» қандай либосда ўйнашади

Pepsi Суперлиганинг 15-тури доирасидаги Наманганнинг “Навбаҳор” ҳамда Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги “водий дербиси” учрашувидан олдин ҳар икки жамоа вакиллари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда бўлажак баҳсни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар учрашув назоратчиси Ноил Лутфуллин ва ўйин  комиссари Лазиз Қўчқоров ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилинди.

Унга кўра, наманганликлар бугунги ўйинда қизил рангли либосда майдонга тушадиган бўлишди. "Қўқон-1912" жамоаси эса ҳаворанг либосдан фойдаланади.

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувида шунингдек, вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури уюштирилади ва мухлисларга бепул ифторлик егуликлари тарқатилади.

"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" клублари ўртасидаги “водий дербиси” бугун “Марказий" ўйингоҳда соат 19:02да бошланади.

 

Барча мухлисларни мазкур учрашувга таклиф этамиз. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz