Қайднома

Қидирув

«Реал» Роналдуга янги таклиф билан чиқди

«Реал» Роналдуга янги таклиф билан чиқди

  10.06.2018 14:45
  0
  628
«Реал» Роналдуга янги таклиф билан чиқди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳали ҳамон Криштиану Роналдуни жамоада олиб қолмоқчи.

“Қаймоқранглилар” раҳбарияти 33 ёшли футболчига йилига 25 миллион евро маош таклиф қилган. Бундан ташқари, португалиялик мукофот пулидан яна 7,5 млн ишлаб олиши мумкин. 

Агар Роналду жамоа билан чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритса 2 млн, Ла Лиганинг асосий совринига эга чиқса 1,5, Испания кубоги ва “Олтин тўп”ни ютса 1 млндан олади.

Шунингдек, Криштиану примерода тўпурар бўлса 500 минг евро ишлаб олади. Шундай қилиб, Роналду бир мавсумда 32,5 млн маош қўлга киритиши мумкин.

Лекин шу тарафи борки, Роналду қанча маош олмасин барибир Месси ва Неймар ундан кўп маош олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz